Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"
10 jun 12:27
News
Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"
"Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўйин саралашда катта аҳамиятга эга бўлмаса-да, биз бу ерга ғалаба қозониш ниятида келдик. Осон ўйин бўлмайди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳурматга сазовор жамоа, улар жаҳон чемпионатига йўлланма олишди ва бу муваффақият улар учун байрамдир. Албатта, саралаш босқичидаги вазифамиз ҳали тугагани йўқ. Олдинда плей-офф ўйинлари бор, аммо ҳозирги эътиборимиз бўлажак беллашувга қаратилган. Яъни, бу ўйинда ғалаба қозонишимиз плей-офф учун яхши кайфият бағишлайди", деди 27 ёшли футболчи.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қатар учрашуви 10 июнь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ўтказилади. Ўзбекистон мундиал йўлланмасини муддатидан илгари ҳал қилган бўлса, Қатар плей-офф босқичида кураш олиб боради.
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Comments