Latest news

19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  4 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  7 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  34 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  8 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Менга Баджо бир жаҳон-у менга... News

Менга Баджо бир жаҳон-у менга...

Бугун саҳарлик учун уйғонарканман кўнглим яна хира тортди.

Қаторасига 4-янги кунни газсиз, электрсиз қаршилаяпмиз. Бугун ҳам (онлайн) дарсларни ўтказиб юборадиган кўринаман...

Вақт кечга яқинлашди. XXI асрнинг 20-йили ўтиб борар паллада 89 соат мобайнида электр токи хизматидан фойдаланмасликни ўзим учун жасорат санаяпман. 

Тўғри-да, ХХ аср ҳавосидан бир сония ҳам нафас олмаган мен ва тенгдошларим учун бу қўрқинчли тушга ўхшайди...

Ниҳоят, чироқ ёнди! Сўнгги кунлардаги янгиликларни ўқиб бўлгач сайтимиз кузатувчиларидан бири билан суҳбат қуришга тўғри келиб қолди. Суҳбат мавзуси ўзингизга аён: яна футбол. 

1990-1994 йилги мундиаллар, Италия терма жамоаси, Массаро-Баджо-Зола триоси, Виалли ва Манчинига нисбатан ноҳақлик, адолат тополмаган "Скуадра адзурра"...

Ўрта ёшлардаги суҳбатдошим итальян футболининг ўзига хос жозибаси-ю Баджонинг бетакрор ҳаракатлари ҳақида тўлқинланиб гапиряпти. Лекин бу менга заррача таъсир қилмайди. Эртакка ўхшайди. Унинг ўйинини кўрмаганман, видеолавҳалардаги ҳаракатлари эса ажаблантиролмаган.

Мен учун Роберто Баджо ким?

Беўхшов соч турмакли, нари борса Кака даражасига чиқа олган, бир ғалати амаки-да. Италияни елкасида кўтариб финалга олиб чиққан дейишади. Хўп, сиз айтганча бўла қолсин. Модрич. Ундан юқориси эмас. Аслида, Лукани Баджога тенглаштириш ҳам осон бўлмайди мен учун. Баджонинг ҳисобида атиги 5та (!) трофей бор, холос. Хорват эса...

"Мовий гвардия" учун борини берган форвард ўйлаганимдан буюкроқ бўлиши мумкин. Лекин мен фақат кўрганимга ишона оламан.

Кечир, Баджо! 10 йил муқаддам "Милан"да ярқ этиб порлаган Стефан Эл-Шааравининг 2020 йил "Олтин тўп"ни ютишини тахмин қилган авлод вакилиман, начора.

Бизнинг асримизда бутун борлиқ ўзгарди, тараққиёт сари юз бурди. Бизнинг замонда футбол ҳам такомиллашди. Энди Италия Коста-Рика ва Уругвайга плей-офф, шведларга мундиал чипталарини ютқазиб қўйиши мумкин. 

Ҳозир ҳаммаси ўзгача. XXI асрда Баджо, Пеле, Платини, Марадона ёки Красницкийлар бўлмайди. Янги асрнинг янги номлари, янги юлдузлари, тамомила янгича қоидалари бор. Фақат...

Фақат баъзи нарсаларгина Баджо замонидан буён ўзгаришсиз қолиб келяпти: (сабаби масъулларнинг виждонига ҳавола) газ, электр, интернет...

Фахриддин Рўзиев

Ғиждувон, 01.05.2020

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика