Latest news

02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  7 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  6 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  3

Мендуҳ Акюрекли Андижонда ва Қўқонда бўлди, навбат Хоразмга News

Мендуҳ Акюрекли Андижонда ва Қўқонда бўлди, навбат Хоразмга

Хабарингиз бўлса, ўтган йилнинг 9 ноябрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан расмий учрашув ўтказганди.

Учрашувда мамлакатимизда футболни ривожлантиришга асосланган турли лойиҳалар бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб,  Андижон, Қўқон ва Хоразмда болалар учун мўлжалланган мини-футбол майдончалари барпо этилишига ОФК томонидан маблағ ажратилиши бўйича келишувга эришилганди.

Ана ўша келишувга асосан ОФКнинг  футбол майдонлари қурилиши бўйича мутахассиси Мендуҳ Акюрекли юртимизга ташриф буюрди. У Андижон ва Қўқон шаҳарларида бўлиб, мини-футбол майдончаси қурилиши учун ажратилган ҳудуд билан танишди. Майдончаларнинг қурилиши бўйича ўзининг амалий маслаҳатларини берди. Вилоят футбол федерациялари вакиллари билан суҳбат давомида майдончалар қурилиши пайтида аҳамият қаратиш керак бўлган ўзига хос жиҳатлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Мендуҳ Акюрекли Андижон ва Қўқондаги ишлар билан танишиб бўлгач, Хоразмга йўл олди. ОФК мутахассиси у ерда ҳам майдон учун ажратилган ҳудуд билан танишиб, амалий маслаҳатларини бериб ўтади.  


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика