Latest news

01:00Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  1 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  1 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  1 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  44 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  5 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  46 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0

Мендес: "Неймардан кечирим сўрайман" News

Мендес: "Неймардан кечирим сўрайман"

"Лион" Франция чемпионатининг 14-турида "Пари Сен-Жермен"ни мағлуб қилди (0:1).

Ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда парижликлар етакчиси Неймар жиддий жароҳатга йўлиқди. Унга нисбатан қўпол ўйнаган "Лион" ярим ҳимоячиси Тьяго Мендес 28 ёшли форварддан узр сўради.

"Неймардан узр сўрамоқчиман. Умид қиламанки, унинг аҳволи яхши. Мен унга зарар етказишни ўйламаган эдим. Барчамиз Неймарни дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида биламиз. Мен ҳам барча бразилияликлар сингари унинг ўйинига қойил қоламан. Неймар имкон қадар тезроқ тузалиб, мухлисларни хурсанд қилишда давом этсин. Яна бир бор чин дилдан узр сўрайман", - деди Мендес.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ўша эпизоддан кейин майдонни замбилда тарк этди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика