Latest news

12:25"Олимпик" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин   0 12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланмоқда (жараённи онлайн кузатиб боринг)  0 12:04U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонга аввалги мусобақаларда гуруҳда қайси терма жамоалар рақиб бўлган?  1 11:51Луис Энрике: "Натижа адолатли бўлмади. Биз "Атлетико"дан кучлироқ эдик"  1 11:30Катанец нега айнан Адҳамзодани чақирди?  8 11:10Ришарлисон жароҳат сабаб "Тоттенхэм"нинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади  0 10:45"Манчестер Сити" захира дарвозабони Ортега илк бор Германия термасидан чақирув олди  1 10:24Суперлига. Абрамов бугун собиқ жамоасига қарши, "Олимпик" Олмалиқда меҳмон   0 10:21"Ливерпуль" ва "Челси" "Вулверхэмптон" ҳимоячиси учун курашади  0 09:52Палмер "Арсенал"га қарши ўйнай олмаслиги мумкин  2 09:30Бугун U-20 Осиё кубогига қуръа ташланади!   9 09:00"Реал Мадрид" "Лейпциг" ҳимоячисини ўзининг асосий трансфер мақсадига айлантирди  4 08:29ПСЖ "Астон Вилла" тўпурарини ўз сафида кўрмоқчи  0 08:10БУМ! Криштиану Роналду "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин   25 07:33"Тоттенхэм" ва "Ювентус" Эндрикни ўз сафида кўрмоқчи  2

Мен ёқтирган финал News

Мен ёқтирган финал

Яна икки кундан сўнг Ўзбекистон Кубоги финали ўтказилади.

Фарғонадаги марказий стадионда "Пахтакор" ва АГМК клублари "биллур соврин" учун баҳс олиб боришади. Нима учундир бу йилги финалга қизиқиш у қадар юқори эмасдек. Ажиотаж ҳам йўқ (Ҳар ҳолда менга шунақа туюляпти). Кубокка қизиқиш фақат шу йил эмас, балки йилдан йилга тушиб кетаётгандек. Бундан 10 йиллар муқаддам Кубок финали жуда қизиқ бўларди. Айтиш мумкинки, ўша пайтлари финалга бўлган қизиқишни ва эътиборни "Бунёдкор" олиб кирганди. Қандайдир бошқача ўтарди Кубок финаллари. 

Лекин бу йилгиси қандай бўлади, қанчалик қизиқ ўтади, бир нарса дейиш қийин. 28 октябрь куни "Миллий" ("Бунёдкор") стадионида катта тадбир режалаштирилмоқда. Шу куни собиқ футболчи Луис Гарсия ташриф буюради. Қолаверса, стадионга келган мухлислар катта экранда "Барса" ва "Реал" ўртасидаги эль-класикони кўриш имконига эга бўлишади. Футболимиз раҳбарлари шу куни қаерда бўлишади: Тошкентдами ё Фарғонадами, буни билмаймиз. Ҳар ҳолда бир кунда иккита тадбир мўлжалланган. Қолаверса, финал ғолибига кубокни ким топширишидан ҳам ҳозирча хабаримиз йўқ. 

Шу ўринда ўзим кўрган Кубок финаллари орасида учта ўйинга алоҳида тўхталишни лозим топдим. Аввало шуни айтишим керак, 2003 йилдан бери Кубок финалларини кўриб келаман. Стадионга бориб кўрган илк финалим 2003 йил "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасида ўтганди. Ўшанда "Пахтакор" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган, ўйиндаги охирги голни Миржалол Қосимов жуда чиройли тарзда киритганди. "Насаф" таркибида Дилшод Мавлонов тўп киритгани ҳам ёдимда қолган. 

Шундан сўнг то 2007 йилгача кейинги финаллар ҳам ўзиган яраша қизиқ кечди, аммо ўзим кўрган ўйинлар орасида энг зўри деб бирортасини ажратиб кўрсата олмайман. Мен ёқтирган учта финал 2007, 2008, 2009 йилларда рўй берган. Айниқса, 2007 йилги финал эсингиздами? "Лой жанги" деб ном олган баҳс 9 декабрь куни МҲСК стадионида ўтказилганди. Ўша куни роса ёмғир ёққан, бунинг оқибатида майдонда умуман тўп тепиб бўлмайдиган даражага келиб қолганди. 


Майдонда ўша пайтларнинг энг кучли жамоаси "Пахтакор" ва унга етарлича қаршилик кўрсатиш ниятида тузилган "Қурувчи" (ҳозирги "Бунёдкор") саф тортиб турарди. "Қурувчи" олий лигада ўйнаган биринчи мавсумидаёқ мухлислар меҳрини қозонганди. Ҳавонинг авзойи бузуқ бўлишига қарамай, 10 мингдан зиёд ишқибоз финални кўриш учун МҲСК стадионига ташриф буюрган, қолаверса бу Миржалол Қосимовнинг бош мураббий сифатида илк финали эди. 

Ўйинни ҳозирги пайтда ЎФА Ҳакамлар қўмитаси раҳбари Ноил Лутфуллин бошқарган. Ўша куни чин маънода лой жанги бўлганди. Учрашувда ҳисоб очилмаган ва якунда пенальтилар сериясига қадар етиб борилган. Пенальтилар сериясида эса омад "Пахтакор"га кулиб боққан. 7:6 ҳисобида зафар қучган "Пахтакор" ўз тарихида кетма-кет 7-марта Кубок соҳиби бўлганди. 


"Пахтакор" сафида пенальти тепган футболчилар: Сервер Жепаров, Ислом Иномов, Тимур Кападзе, Камолиддин Тожиев, Асрор Алиқулов, Ильдар Магдеев, Тимур Жўраев. "Қурувчи" таркибида гол урган футболчилар: Александр Хвостунов, Виктор Карпенко, Ёрқин Назаров, Сергей Лушан, Гочгули Гочгулиев, Шавкат Саломов. Биргина Рашид Ғофуров пенальтидан тўғри фойдалана олмагани учун "Қурувчи" ютқазиб қўйганди. Баҳс якунига етгач, ЎФФ президенти Мираброр Усмонов ғолиб жамоага "биллур соврин"ни топширганди. 


2008 йилги финал ҳам мен учун алоҳида эсда қоларли бўлган. Бу сафар ҳал қилувчи баҳс "Пахтакор" марказий стадионида ўтказилган, бунда яна "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари тўқнаш келганди. Лекин бунисида "Бунёдкор" ғолиб чиққан. Ўйинда нималар эсда қолган? Биринчи навбатда Одил Аҳмедовнинг жуда чиройли гол ургани. Голдан стадион ларзага келганди. "Пахтакор" ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлишига қарамай, орадан беш дақиқа ўтиб Жасур Ҳасанов ҳисобни тенглаштирган. Ўйиндаги энг кульминацион вазият эса қўшимча бўлимларда юз берган. 

90 дақиқалик ўйин 1:1 ҳисобида якунига етгач, навбат қўшимча таймларга келган. Мана шу лаҳзаларда захирадан майдонга тушган Анвар Солиев ўзини кўрсатганди. У 101 ва 104-дақиқаларда ўзини кўрсатиб рақиб дарвозасига иккита тўп киритган. Ҳақиқий байрам ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинганидан сўнг бошланганди. Ўз тарихида илк бор Кубокни қўлга киритган "Бунёдкор" ғолибликни жуда ажойиб тарзда нишонлаган, тақдирлаш маросими ҳам юқори даражада бўлганди. Эсимда, ўша финалдан кейин Хайрулла Каримов 4-рақам туширилган футболкасини совға қилганди. Мана шу финал ҳам мен учун ажойиб хотирага айланган. 


Менга ёққан учинчи финал ҳам бир йил ўтиб яна "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасида кечганди. Бу ўйинда Станислав Андреевнинг ягона голи эвазига "Пахтакор" ғалаба қозонган. Ҳозир ўйинни у қадар яхши эслай олмасам ҳам, лекин ҳакамнинг финал ҳуштаги янграганидан сўнг "Бунёдкор"нинг ўша пайтдаги мураббийи Луиз Фелипе Сколари футболчиларнинг ҳаммасини кийим алмаштириш хонасига олиб кириб кетгани кечагидек ёдимда. Жуда ғалати воқеа юз берганди. Сколари ўшанда мағлубиятга чидай олмаганди. Мураббийнинг бу қилиғига ҳамма ҳайрон қолганди. 

Хуллас, мен кўрган Ўзбекистон Кубоги финаллари орасида энг эсда қолган учта ўйин қайси деганда 2007-2009 йиллар оралиғида бўлиб ўтган кетма-кет учта финални айтган бўлардим. Албатта, ундан кейин ҳам яхши финаллар бўлди. Масалан, 2014 йил "Локомотив"нинг Олмалиқдаги стадионда "Бунёдкор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этгани ҳам эсда қоларли бўлган. Ўшанда финални кореялик ҳакам Ким Донг Жин бошқарганди. Ва энг қизиғи, ўйинда Жасур Ҳасанов ҳам гол уриб жамоасига ғалаба келтирган, ҳам қизил карточка олиб майдонни тарк этганди. 

Лекин финаллар орасида энг ёққани сифатида биттасини танлашга тўғри келса, 2008 йилги Кубок финалини танласам керак. Одил Аҳмедовнинг ажойиб голи-ю, Анвар Солиевнинг дубли ва Зиконинг Ўзбекистондаги илк соврини. 

Ҳурматли мухлис, Сиз учун энг эсда қоларли Ўзбекистон Кубоги финали қайси ва бу йилги финалдан нима кутяпсиз?

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика