Latest news

23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  1 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  10 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  693 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  1 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  1 20:28ЦСКА — "Крилья Советов". Файзуллаев захирада  5 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  146 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" ва "Аталанта" ўзаро баҳс олиб боради  1 20:00Бундеслига. Бугун "Байер", "Боруссия" ва "Айнтрахт" ўйнайди  0 19:58АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" ғалабага эришди, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  20 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  17

"Мен клуб танлашда уларнинг мухлисларига эътибор қаратаман" - "Андижон"нинг янги легионери яна нималар деди? News

"Мен клуб танлашда уларнинг мухлисларига эътибор қаратаман" - "Андижон"нинг янги легионери яна нималар деди?

Хабарингиз бор, "Андижон" жамоаси яқинда черногориялик ярим ҳимоячи Миомир Жюричкович билан шартнома имзолади.

Табиийки, барча расмиятчиликлар ҳал бўлганидан кейин янги легионер "Андижон" клуби матбуот хизматига дастлабки интервьюсини берди.

- Миомир, "Андижон" клубига хуш келибсиз! Бу таклиф қачон бўлди ва сиз кутганмидингиз?

- Яхши кутиб олганинглар учун раҳмат. Бир неча кун олдин "Сараево" билан шартномани бекор қилдим ва дарҳол "Андижон"нинг таклифини қабул қилдим. 

- Ушбу чақирувни қабул қилишингизда сизни нима илҳомлантирди?

- Бир нечта легионерлар "Андижон"да ўйнайди. Улар менга клуб ҳақида жуда яхши фикрларни билдиришди ва ушбу жамоанинг таклифини қабул қилишимни тавсия этишди. 

- Бунгача ўзбек футболи ҳақида нималарни эшитгансиз?

- Айтиб ўтганимдек, Черногория ва болқонлик кўп футболчилар бу ерда ўйнаган ва ҳали ҳамон Ўзбекистон чемпионатида фаолият олиб боришади. Уларнинг барчаси бу ердаги футболдан мамнун. Шу боис, мен ҳам худди шундай бўлишига умид қиламан.

- Жамоага сиздан олдин босниялик Мирзад Механович ҳам келди. Сизнинг охирги клубингиз Босниянинг "Сараево" клуби эди. Механовични яхши танисангиз керак?!

- Албатта, мен Мирзадни жуда яхши биламан. Босния чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири ҳамда жуда ажойиб голли пасларни амалга ошира олади. Аминманки, янги мавсумда унинг жамоамизга кўп ёрдами тегади. 

- Бош мураббий билан гаплашдингизми?

-  Мураббий билан учрашдим. Мирзад унинг машғулот ўтказиш услубини мақтади. Бизни олдинда Анталиядаги бир ойдан зиёд йиғин кутиб турибди. У ерда бир-биримизни яхшироқ билиб олиб, бирга муваффақиятли ўйнашимизга умид қиламан. 

- "Андижон"га ўтишингиз фаолиятингизда олдинга ташланган қадамми?

- Шартномамни бекор қилганимдан сўнг қисқа вақт ичида жуда кўп таклифлар қабул қилдим. Лекин «Андижон»ни танлашга қарор қилдим. Чунки бу менинг фаолиятимда олдинга ташланган қадам бўлишига ишонаман. 

- Жамоанинг ашаддий мухлисларига нима дейсиз?

- Мен клубларни танлашда уларнинг мухлисларига ҳам эътибор қаратаман. Энг яхши мухлисга эга жамоани танлашни афзал кўраман. Биламанки, бизнинг ишқибозларимиз Ўзбекистонда тенгги йўқ ҳисобланишади. Улар "Андижон"ни танлашимдаги энг асосий сабаб деб айта оламан.

Rating: +2   

Comments

+1   
21 jan 09:25:58
Рахматилло Исманов
Хакикатдан хам Андижонди Ултрас Бургутлари Узбекистонда биринчи ракамли мухлислар!
+1   
21 jan 08:22:05
Soxibqiron Yusupov
Пул яхши ойлик сокка учун келдим. Европада Кунис утмай колди де
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика