Latest news

22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  0 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  5 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  60 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  293 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  6 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  5 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  5 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2

"Мен ҳар уч кунда имтиҳон топшираман" — Анчелотти News

"Мен ҳар уч кунда имтиҳон топшираман" — Анчелотти

Италиялик мураббий докторлик диссертациясини ёқлади.

Карло Анчелоттининг узоқ йиллик ютуқлари Парма университети томонидан эътироф этилди. Италиялик спорт ривожига қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.

Университет Анчелоттига фахрий доктор унвонини берди. Мураббий жисмоний фаолиятни мослаштириш фан ва техникаси соҳасида ўзини намоён қилди.

Тиббиёт ва жарроҳлик факультети раҳбарияти Анчелотти номзодини кўрсатиш учун ариза топширди. Таклиф Академик сенат томонидан қабул қилинди ва кейин Олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Анна Мария Бернини томонидан маъқулланди.

Тақдирлаш маросимида Анчелотти "Футбол – ҳаёт мактаби" мавзусида докторлик маърузасини қилди. Мураббий нутқи давомида юзида табассум билан уни "доктор" деб аташларини яхши кўришини таъкидлади.

"Мен докторлик даражасини олдим ва баъзилар бир нечта имтиҳонлардан ўтганимни айтишади. Дарҳақиқат, мен кўп имтиҳонлардан ўтганман ва ҳамон ҳар уч кунда имтиҳон топшираман. Мени доктор дейишса, ёқади. Футболчиларимга мени шундай чақиришларини айтаман", – деди Анчелотти.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика