Мексикалик дарвозабон 46 ёшида фаолиятини якунлади
28 jul 2019 16:15
News
Мексикалик дарвозабон 46 ёшида фаолиятини якунлади
Мексикалик дарвозабон Оскар Перес 46 ёшга кирганда футболчилик фаолиятини якунлади.
Кипернинг фаолияти 26 йил давом этди.
Шу давр мобайнида у "Крус Асуль", "Тигрес", "Чиапас", "Некаксу", "Сан Луи", "Пачука" каби жамоаларда ҳаракат қилди. Клубларда у 740 ўйинда қатнашиб, 813 гол қўйиб юборди. Шунингдек, 2 гол киритишни ҳам уддалаган.
Мексика термасида эса 57 ўйинда қатнашган.
Оскар фаолиятида Мексика чемпиони ва Кубоги соҳиби, КОНКАКАФ чемпионлар лигаси 3 карра ғолиби, Конфедерациялар кубоги ғолиби ва КОНКАКАФнинг "Олтин Кубоги" совринларини қўлга киритган.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments