Latest news

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  5 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  16 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Меҳрож Юнусов: "Дебют учрашувимда гол урганимдан хурсандман" News

Меҳрож Юнусов: "Дебют учрашувимда гол урганимдан хурсандман"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоси Меҳрож Юнусов Гватемалага қарши кечган учрашувдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз? 

- Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, аммо иккинчи таймда қийналдик. Чиройли тарзда ғалаба қозондик. Миллий терма жамоа сафидаги дебютим. Ватаним шаънини ҳимоя қилаётганимдан жуда хурсандман. 

- Дебют ўйингиздаёқ гол урдингиз. Дастлабки ҳиссиётлар қандай?

- Гол урганимдан қувондим. Барча футзалчи терма жамоада тўп тепишни орзу қилади. Жамоадошларимга ҳам раҳмат айтаман.

- Терма жамоа таркибидаги футзалчилар билан киришиб кетиш муаммо туғдирмадими? 

- Йўқ. Биз аҳил жамоамиз. Барча бир-бирига ёрдам бермоқда. 

- Кейинги учрашувга қадар нималарни тўғирлашимиз керак деб ўйлайсиз? 

- Бугунги баҳсдаги айрим бир вазиятларда бир-биримизни тушунмай қолдик. Ушбу хатоларни бартараф этишимиз керак.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика