Latest news

10:48АПЛдагилар космосдан тушмаган ёхуд уни "Манчестер Сити"да нима кутмоқда? Ҳусановнинг саргузаштлари ўзбекистонлик мураббийлар нигоҳида  0 10:31«Краснодар» тарбияланувчиси «Сурхон» кўригидан ўтмоқда  0 10:05Бир қатор тажрибали футболчилар «Хоразм» йиғинида иштирок этмоқда  1 09:47Ислом Исмоилов: "Рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ. Барча рақибга қарши ўйнашимиз керак бўлади"  1 09:22«Насаф» сафида Ўзбекистон чемпиони бўлган футболчи «Қўқон-1912» йиғинига қўшилди  5 08:49Суперкубокни қўлга киритган Флик учрашув якунидан ўнг нималар деди?  18 08:15«Бунёдкор»нинг учта жамоасига янги бош мураббийлар тайинланди  4 07:48Анчелотти «Эл Классико»даги йирик мағлубият сабабини маълум қилди  24 06:05"Эл класико". "Реал Мадрид" – "Барселона" 2:5, "Барселона" ўтган йилги финал учун реванш олди  24 05:45Англия кубоги. "Арсенал" ўз иштирокини учинчи босқичда якунлади, "Манчестер Юнайтед" сафарда ғалаба қозонди  15 05:35А Серия. "Наполи" 15-ғалабасини қўлга киритди  0 05:25Лига 1. ПСЖ - "Сент Этьен" учрашувида Дембеле иккита гол урди, Барколянинг голи ҳисобга олинмади  0 02:05"Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб Испания Суперкубогини қўлга киритди  327 01:15Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда"  1 00:56"Рома" "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0

Меҳнат барибир ўз мевасини беради News

Меҳнат барибир ўз мевасини беради

"Насаф"нинг Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан чиққани ўзбек футболи учун катта воқеа бўлди.

Буни албатта, ўзига хос сенсация деса бўлади. "Насаф"нинг ютуғи кутилмаганда ёки омад келганда бўлиб қолгани йўқ, бу айтайлик 10 йиллардан бери қилинаётган меҳнат самараси. 

"Насаф"нинг ўтган йил ОФК Кубоги финалига бориши, бу йил ОЧЛда ўйнаб, гуруҳдан чиқиши клуб жуда тўғри йўлдан кетаётганини англатади. "Насаф" эҳтимол ўз вақтида пул томонлама Ўзбекистоннинг энг яхши клубларидан бири бўлган бўлиши мумкин, лекин ҳеч қачон Ўзбекистоннинг энг бой жамоаси бўлмаган. 

Клубнинг энг катта ютуғи бу - аниқ бир режа ёки дастур асосида иш олиб бориши, раҳбарият томонидан Рўзиқул Бердиевга ҳар йил ишонч билдирилиши ва албатта, мураббий ишига ҳеч кимнинг аралашмаётгани. "Насаф" пул ортидан қувмайди, "Насаф" яхши ўйин ортидан қувади. Ҳеч шубҳасиз энг чиройли ўйин услубига эга жамоа бу - "Насаф". Юртимизда ҳеч бир жамоа "Насаф"дек чиройли ўйин кўрсатмайди. 

"Насаф" Осиё чемпионлар лигасида ўзидан 5-10 баробар пули кўп "Ал Садд"ни мағлуб этди. Балки улардаги биргина Касорла "Насаф"нинг ҳамма футболчиларидан кўп маош олиши мумкин. Тўғри, футболда пул муҳим, айниқса катта вазифаларни ҳал қилиш учун. Лекин ОЧЛда чиройли ўйнаб ҳам гуруҳдан чиқса бўлишини "Насаф" исботлаб берди.

"Насаф"да футболчилар яхши шуғулланиши, майдонга чиқиб яхши футбол намойиш этиши учун ҳамма шароит бор. "Насаф" том маънода ҳақиқий профессионал клуб. Шунинг учун ҳам Рўзиқул Бердиев маза қилиб ишлайди. "Насаф"даги шароит Ўзбекистоннинг ҳеч бир клубида йўқ. Биз жаҳон чемпионатига чиқишини 30 йилдан бери орзу қиладиган Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам йўқ.

Футболимиз янги даражага чиқиши учун биринчи навбатда шароит керак бўлади. Футболчиларга бир қоп пул бериб эмас, аввало уларга яхши шароит қилибгина мақсад сари дадил ҳаракат қилиш мумкин. Шароит бўлса, натижа ҳам бўлади, натижанинг ортидан эса пул келади.

"Насаф" 10 йилдан бери ривожланиш йўлида қаттиқ меҳнат қиляпти. Жамоанинг бу кунгача гуруҳдан чиқа олмагани ҳали тайёр эмаслигидан далолат эди. Лекин энди кўряпмизки, "Насаф" пишиб етилибди. Рўзиқул Бердиев ўзи хоҳлаган ва орзу қилган жамоани туза олибди. Энди бу мураббийнинг биргина армони қоляпти: Ўзбекистон чемпиони бўлиш.

"Насаф"да чемпион бўлиш учун ҳамма имконият етарли. Фақат, буёғи "Биз чемпион бўла оламиз!" деб футболчиларнинг ўзларини ишонтира олиши қоляпти. Зеро, ғолиблик руҳи сингдирилган жамоа келаси йил ОЧЛ чорак финал, ярим финалларида ҳам ўзини кўрсата олади.

Барса Блогер.

Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика