Latest news

10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   1 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  1 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  1 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  4 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  3 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  6 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  5 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  4 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  12 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7

Меҳди Тареми: "Ҳозирги мураббий билан жаҳон чемпионатига чиқа оламиз" News

Меҳди Тареми: "Ҳозирги мураббий билан жаҳон чемпионатига чиқа оламиз"

Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Меҳди Тареми ОФК сайтига интервью берди.

Португалиянинг "Порту" клуби шарафини ҳимоя қилаётган футболчи ўз интервьюсида терма жамоа бош мураббийи Драган Скочич номига илиқ фикрларни билдирди. 

"Ҳаммамиз Драган Скочични яхши биламиз. У Эронда бир неча йил ишлаган ҳамда футболчиларни жуда яхши билади. Унинг ҳар бир ўйин учун ўз режаси бор, футболчилар билан дилдан гаплашади, жамоадан нима хоҳлаётганини уқтира олади. Мен мураббий билан гаплашганимда унинг нақадар меҳнаткаш ва режали инсон эканини кўрдим. Ўйлашимча, бу мураббий билан бемалол жаҳон чемпионатига чиқа оламиз. Ўз навбатида мен ҳам жамоа учун боримни беришга тайёрман".

Драган Скочич шу йилнинг февраль ойида бош мураббий этиб тайинланганидан бери форслар фақат битта ўйинда майдонга тушишди. Тошкентда Ўзбекистон МТЖ билан кечган баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва голлардан бири Тареми ҳисобига ёзилди.

Скочич мураббийлик фаолияти мобайнида Хорватия, Словения, Қувайт ва Саудия Арабистонида ҳам ишлаган. У 2013 йилдан бери Эронда меҳнат қилиб келмоқда. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика