Latest news

21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  138 21:05Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 3:1 (матнли трансляция)  18 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  11 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  0 20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  14 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13

Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўйнайди-ми?! News

Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўйнайди-ми?!

Мбаппенинг укаси терма жамоасини алиштириши мумкин.

У Жазоир терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Мамлакат футбол федерацияси яхши ишламоқда.

"Реал Мадрид" юлдузи Килиан Мбаппенинг 18 ёшли укаси Этан Жазоир терма жамоаси сафига бориб қўшилиши мумкин. Аввалроқ, француз футболи афсонасининг ўғли — Лука Зидан шундай йўл тутганди.

Жазоир Мбаппени ўз таркибида кўрмоқда. Бироқ Этанга бу керакми?

"Foot Mercato"нинг хабарига кўра, Жазоир футбол федерацияси "Лилль" ярим ҳимоячиси Этан Мбаппени таркибига жалб этиш борасида иш олиб бормоқда. 18 ёшли футболчи онаси Файза Ламари аждодлари орқали Жазоир миллий терма жамоасига жалб этилиш ҳуқуқига эга. 

Бошқа томондан спортчининг ўзи — "Марсель" футбол мактабидан чиққан ва француз футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. Бундан ташқари у Франция U-19 терма жамоаси сафига жалб этилган. Таъкидланишича, унинг келажаги борасида якуний қарор қабул қилинмаган, Этаннинг ўзи бу борада қандай фикрда эканлиги номаълум.

Зидан кутмоқда

Жазоир терма жамоаси биринчи бор машҳур футболчиларнинг яқин қариндошларини таркибига чорлаётгани йўқ. У ерда афсонавий Зинедин Зиданнинг ўғли, 27 ёшли "Гранада" дарвозабони Лука ўйнамоқда. У сентябрь ойида расман спортдаги фуқаролигини алиштирди, октябр ойида эса терма жамоага таклиф олди. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Лука вақтида Франция термаси сафида U-17 Жаҳон чемпионатида қатнашган.

 

"Бу ерда, Жазоирда, эканлигимдан хурсандман, бу менинг биринчи чақирувим — ва қандайдир ғурур туйғусини ҳис қиляпман. Биз жаҳон чемпионати саралашининг кейинги учрашувида ғолиб бўлмоқчимиз, бу муҳим баҳс. Одамлар бизни қўллаб-қувватлашларига ишонамиз", — дея Лука сўзларидан иқтибос келтирганди "RMC Sport".


Бош мураббий Владимир Петкович ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги сўнгги баҳсда Уганда қарши кичик Зиданга асосий таркибдан жой берди. Голкипер ўйинни тўлиқ ўтказди, учрашув аввалида гол ўтказиб юборган бўлсада, якунда жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучишига муносиб ҳисса қўшди. Жадвалдаги вазият нуқтаи назаридан баҳс ҳеч нимани ўзгартирмасди — аввалроқ Жазоир Сомалини йирик (3:0) ҳисобда ютиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритиб улгурганди.

Луканинг отасининг халқаро фаолияти ютуқларга бойроқ бўлганди. У узоқ йиллар давомида Франция шарафини ҳимоя қилган ва ЖЧ-1998 ҳамда Евро-2000да ғолиб бўлишни уддалаган.

Жазоирлик мухлисларнинг эса Лукадан умиди катта. Шу ўринда Этан Мбаппедан ҳам. Агарда "Лилль" ярим ҳимоячиси таклифни қабул қилса, "саҳро тулкилари" таркиби чиндан сезиларли равишда кучайиб олади. Ахир яна қайси жамоа таркибида ҳам Зидан, ҳам Мбаппе борлиги билан мақтана олади?

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика