Latest news

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  19 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  17 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Мбаппе "Реал"да ПСЖдаги бир жамоадоши билан бирга ўйнамоқчи News

Мбаппе "Реал"да ПСЖдаги бир жамоадоши билан бирга ўйнамоқчи

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳали ҳам "Реал"га ўтиш ниятида.

Футболчи ҳозирда ПСЖ шарафини бирга ҳимоя қилаётган Ашраф Хакими билан бирга "қаймоқранглилар" сафида тўп тепмоқчи. Мбаппенинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Келишувни 2025 йилгача узайтириш мумкин бўлган банд бор, лекин футболчи жамоани тарк этмоқчи. Ўз навбатида ПСЖ кейинги йил ёзда футболчини текинга қўлдан чиқармаслик учун шу ёзда сотиб юборишга ҳаракат қилади.


Мбаппе ва Хакими ПСЖда таътилсиз ўйнашди, сўнгра бошқа қитъага учиб кетишди


Қатардан қайтган ғамгин Мбаппенинг суратлари ЖЧдан сўнг бир неча кун ичида пайдо бўлди. L’Equipe Килиан финалдан сўнг ПСЖ бош мураббийи Кристоф Гальтьега машғулотларни имкони борича тезроқ бошлаш ва бунга жисмонан ва руҳий жиҳатдан тайёрлигини айтганини ёзди.

Мбаппе ЖЧдан сўнг биринчи ўйинда "Страсбург" дарвозасига пенальтидан ғалабани голини урди ва уч кундан сўнг ПСЖ билан "Ланс"га 1:3 ҳисобида ютқазди. Ашраф Хакими ҳам икки ўйинни (биринчисини тўлиқ эмас) ўтказди. Жамоа кейинги ўйинда Кубок доирасида уларсиз "Шатору"ни 3:1 ҳисобида таслим этди.



Гальтье "Мбаппе ва Хакимида дам олиш учун бир неча кун бўлади. Уларнинг "Страсбур" ва "Ланс"га қарши ўйнаши, шундан сўнг тикланиш учун вақт олишлари режалаштирилган" деб огоҳлантирганди.


Таътилда баскетбол ўйинига тушишди, Нью-Йоркда ниқобларда айланишди ва Марокашда тушлик қилишди



Мбаппе ва Хакими АҚШга учиб кетишди. Улар у ерда НБА доирасида "Бруклин" ва "Сан-Антонио" ўртасидаги ўйинга ташриф буюришди. Ўйин интригага бой бўлмади – "Бруклин" рақибини "+36" билан яксон қилди, аммо Кевин Дюрэнт футболчилар билан гаплашди ва уларга клуб майкаларини совға қилди. Кайри Ирвинг билан ҳам суратга тушилди. Улар ўйиндан сўнг кийим алмаштириш хонасида учрашишди.




Мбаппе ва Хакими шунингдек Нью-Жерсидаги American Dream Hall савдо марказига ташриф буюришди, улар унда американча тепаликларда учишди, квест-хонага киришди ва кафеда овқатланишди, Мбаппе эса тўлиқ хурсандчилик билан нинзя-тошбақаси билан суратга тушди.



Машҳур бўлиб кетган воқеа: Мбаппе ва Хакими Таймс-скверда қўлларига тушган нарса билан ўраниб олишган, аммо уларни барибир таниб қолишди.




Кутилмаган давом: Мбаппе ижтимоий тармоқларда суратлар билан бўлишди ва улардан бирида H&М бренди фонидаги расм ҳам бор эди. Яширин реклама. Ёки ундай эмасми?



Хакими шундан сўнг Мбаппени ватанига олиб келди. Уларни Марокашда кўришди. Ижтимоий тармоқларда уларнинг шаҳардаги таниқли ресторанлардан бирида кечки овқатни тановул қилишаётган видео тарқалди.

Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Валид Реграги Canal Football Club'га берган интервьюсида икки ўйинчининг дўстлигига ҳам тўхталди: "Улар дўстлардан ҳам яқинроқ, улар ака-укалар". Ва мураббий "ЖЧ-2022 ярим финали олдидан Хакимига дўстига қарши ўйнашга тўғри келишини айтдим. У эса ўйинда дўстлар бўлмаслигини айтиб жавоб қилди" деб эслади.


Балки ПСЖ мураббийини Мбаппе ва Хакимининг анчадан бери жамоага қайтмаётганлари ғазаблантираётгандир



Оммавий можаро йўқ, аммо Гальтье оптимал таркибга эҳтиёж сезаётганига шама қилди. Кубок доирасидаги "Шатору"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг буни айтди: "Айрим ўйинчиларнинг Лига 1 доирасидаги "Анже"га қарши баҳс олдидан қайтишларига муҳтожмиз. ПСЖга асосий таркиб ўйинчилари керак. Жаҳон чемпионати ортда қолганини биламан, аммо ҳамма эътиборини клублар миқёсидаги футболга қайта қаратиши керак".

Гальтье Кубок доирасида Месси (ЖЧдан сўнг ҳали қайтмаганди), Неймар (тикланишда), Мбаппе (таътил), Хакими (таътил), Верратти (таътил) ва Мендеш (жароҳат)сиз ўйнашга мажбур бўлди. "Анже"га қарши ўйин олдидан жароҳатланмаган ўйинчилардан барчаси тайёр, фақатгина Мбаппе ва Хакимидан ташқари.

Ашраф дисквалификация қилинган, Мбаппе эса у билан машғулотларга эртага, аниқроғи 12 январь куни қайтади. "Анже" билан ўйин бугун бўлиб ўтади. Шундай экан, тўлиқ оптимал таркиб йиғишнинг уддасидан чиқилмади.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика