Мбаппе ПСЖ президентига берган ваъдасини бажармаган
21 apr 2024 10:16
News
Мбаппе ПСЖ президентига берган ваъдасини бажармаган
ПСЖ президенти Носир ал Ҳелайфи ҳужумчи Килиан Мбаппедан ғазабда, деб хабар беради «Foot Mercato».
Манбага кўра, Мбаппе Носир ал Ҳелайфига август ойида ПСЖ билан шартномасини узайтиришга ваъда берган. Бироқ Франциялик ёзги трансфер ойнасида парижликларни тарк этиши ва фаолиятини «Реал»да давом эттириш эҳтимоли юқори, бу эса ПСЖ президентининг жаҳлини чиқарган.
Мбаппе 2018 йилдан буён ПСЖда ўйнаб келмоқда. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Айни пайтда футболчининг трансфер қиймати 180 миллион еврога баҳоланмоқда.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments