Мбаппе "Аталанта"га қарши ўйнаши мумкин. Унинг тикланиш жараёни кутилганидан тезкор кечмоқда
03 aug 2020 00:25
News
Мбаппе "Аталанта"га қарши ўйнаши мумкин. Унинг тикланиш жараёни кутилганидан тезкор кечмоқда
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган "Аталанта"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.
"Сент-Этьен" билан бўлиб ўтган Франция кубоги финали(1:0)да жароҳатланган 21 ёшли францияликнинг тикланиш жараёни кутилганидан тезроқ даовм этяпти.
Мбаппе қариндошларидан бири ҳужумчининг "Аталанта" билан ўйинда иштирок этиш эҳтимоли 90 фоизга баҳоланаётганини ошкор қилган, деб ёзди L’Équipe нашри.
Аввалроқ, Мбаппе уч ҳафтада соғайиши ҳақида хабар берилганди.
"Аталанта" ва ПСЖ ўртасидаги Европа чемпионлар лигасининг чорак финал ўйини 12 августга белгиланган. Баҳс Тошкент вақти билан 23:59да бошланади.
Link :
Source : L’Équipe
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments