Майдонда урганчлик “ёш чарм” тўп усталари
15 feb 2017 13:18
News
Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида фаолият юритаётган СЎЕАИБЎСМ(Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби)нинг 2004-2005 йилларда туғилган тарбияланувчиларидан иборат футбол жамоалари ўртасида “Биз спортни севамиз” шиори остида биринчилик бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада СЎЕАИБЎСМнинг 10 та жамоаси иштирок этди. Шундан, омадли тўрт жамоа ярим финалда ўзаро куч синашди. Жумладан, ярим финалда “Бинокор”(мураббийи Шоҳрух Ёқубов) жамоаси “Ғойбу”(мураббийи Одамбой Қурбонниёзов) жамоасини 6:2, “Олимпия”(мураббийи Санжар Отаев) жамоаси Урганч тумани(мураббийи Шихназар Оллаберганов) жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубятга учратди.
Финалда “Бинокор” ва “Олимпия” жамоалари рўпара келди. Бу ўйинда “Бинокор” жамоаси “ёш чарм” тўп усталари 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, “Биз спортни севамиз” шиори остида ўтказилган СЎЕАИБЎСМ биринчилиги ғолибига айланишди.
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Comments