Latest news

23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  0 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  1 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  9 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  25 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0

Майдонда мутасадди раҳбарлар News

Майдонда мутасадди раҳбарлар

Оммавий футболни янада оммалаштириш мақсадида Тошкент вилояти футбол федерацияси вилоят ҳокимияти тизимида фаолият кўрсатувчи ташкилот ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича “Ҳоким Кубоги”ни ўтказди.

Чирчиқ шаҳрида ташкил қилинган турнирда 6та ташкилот жамоаси ғолиблик учун кураш олиб борди. Булар – Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, Маданият бошқармаси, Иқтисодиёт Бош бошқармаси, Марказий банк.

Учрашувлар олимпия тизими асосида ўтди. Даставвал олти жамоа бир-бири билан ўйнади. Ғолиб уч иштирокчининг бири – Марказий банк қуръа асосида тўғридан-тўғри финалга йўл олган бўлса, қолган икки жамоа ярим финалда куч синашди.

“ҲОКИМ КУБОГИ”
Дастлабки учрашувлар

Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси – Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси – 8:1
Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси – Маданият бошқармаси – 5:0
Иқтисодиёт Бош бошқармаси – Марказий банк – 3:7

Ярим финал
Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси – Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси – 3:10

ФИНАЛ
Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси – Марказий банк – 3:1

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика