Май. Мўминжонов Қосимовга овоз бермаганди, "Бунёдкор" устози эса бу ишни такрорламади
09 jun 2018 13:17
News
Май. Мўминжонов Қосимовга овоз бермаганди, "Бунёдкор" устози эса бу ишни такрорламади
"Бунёдкор" устози Миржалол Қосимов "пахтакорчи" Тиаго Безеррани майдаги энг яхшиси сифатида тан олди. Мутахассис кейинги икки ўринга ўз шогирдларини жойлаштирди. Сардор Жавлон Иброҳимов эса майдонда ўзига катта ёрдам бераётган Собирхўжаев энг яхши эканига ишонади.
Мураббийлар масаласида Қосимов ўзига овоз бермади, балки Илҳом Мўминжоновни энг яхши деб тан олди. Иброҳимов эса бу масалада ҳам ишни "Бунёдкор"дан бошлади.
Қосимов ҳам, Иброҳимов ҳам "Пахтакор" посбони Элдор Суюновга ўз овозларини тақдим этишди. Голлар масаласида эса "Металлург" аъзоси Муҳаммад Исаев "қалдирғочлар"дан умумий 5 очко ишлаб олди.

P.S. Ёдингизда бўлса, март ойидаги сўровномада Илҳом Мўминжонов якунда энг яхши бўлган Миржалол Қосимовга умуман овоз бермаганди. Бу гал эса наманганликлар бош мураббийи ўзини биринчи ўринга қўйди.
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments