Latest news

20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  0 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  1 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  5 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  38 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  6 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  35 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  10 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0

"Махарадзе иши"да ўзбекистонлик футболчи борми? News

"Махарадзе иши"да ўзбекистонлик футболчи борми?

Тотализатор мавзусидаги хабар ОАВга сиздирилганига 96 соат бўлди.

Ҳамма якуний хулосаларни интизорлик билан кутяпти. Олдин айтилганидек, бу жуда нозик мавзу. Шошмаслик, масъулларни ҳам шоширмаслик керак. Биз эса сиз учун ҳеч қаерда айтилмаган тафсилотларни қидиряпмиз. 

Бугунча "Локо"га яқин манбалардан олинган 2 та янги маълумот билан ўртоқлашамиз. 

1) "Темирйўлчилар" атрофидаги воқеалар аввалдан ўрганилаётгани ҳақида айтгандик. Тотализаторга аралашиш учун мойиллик легионерларда кўпроқ бўлади. Шу туфайли олдинги чизиқда жуда қулай имкониятлардан фойдалана олмаётган Жером Этаме ("Янгиер"дан келган) ҳамда марказий ҳимояда қўпол хатоларга йўл қўйган Самуэль Опех ("Оқтепа"дан ўтган) шубҳа остига олинган эди (буни штабда ишлаган мураббийлардан бири тасдиқлади). 

Аммо ўрганишлар натижасида жамоанинг африкалик легионерлари 100% тоза экани ва букмейкерлик ишларига алоқаси йўқлиги аниқланган (шу қоракўзлар учун хурсандмиз).

2) Ишнинг ичида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор экан. Ҳозирча унинг шахси, қайси жамоада тўп тепиши ҳақида аниқ маълумот айтолмаймиз... 

Хулоса: Кахи билан биргаликда маҳаллий футболчилардан бири обдон ўрганилаётгани аниқ. Демак, мазкур иш кўпчилик ўйлаганидек 1 киши билан ёпилиб кетмаса керак. Озгина сабр ва бунга гувоҳ бўласиз. Биз мавзу бўйича янги тафсилотларни қидиришда давом этамиз. Championat.asia'дан узоқлашманг!

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика