Мавзурхўжа Умархўжаев: "Ногирон-ампутантларимиз тўртинчи жаҳон чемпионликка интилишади"
10 nov 2014 10:32
News
Мавзурхўжа Умархўжаев: "Ногирон-ампутантларимиз тўртинчи жаҳон чемпионликка интилишади"
30 ноябрдан 7 декабргача Мексиканинг Кулиакан шаҳрида ногирон-ампутант футболчилар ўртасидаги навбатдаги жаҳон чемпионати ўтказилади.
Маълумки, вакилларимиз нафақат амалдаги, балки охирги учта мундиалдан бери чемпионликни ўзида сақлаб келмоқда. Жумладан 2008 йили Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган мусобақада дастлабки муваффақиятига эришишган бўлса, 2010 йили Аргентинанинг Креспо шаҳрида ташкиллаштирилган дунё биринчилигида ҳам бизникилар ғолибликни ҳеч кимга беришмади. 2012 йили эса Россиянинг Калининград шаҳридаги жаҳон чемпионатида ҳам терма жамоамиз чемпионлик камарини муносиб ҳимоя қила олди. Ҳар икки йилда ўтказиб келинаётган ногирон-ампутантлар жаҳон чемпионати энди Мексикада бўлиб ўтади.
Мавзурхўжа Умархўжаев бош мураббийлигидаги жамоамиз муҳим мусобақага жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Икки йил аввал Россияда қўлга киритилган ғалабада ҳам Умархўжаев устозлик қилганди. Ундан олдинги иккита муниалда вакилларимиз Анвар Исмоилов бошчилигида қатнашиб мақсадига эришишган. Хуллас, бу сафар ҳам Мавзурхўжа Умархўжаев жамоасидан умидимиз катта. Куни-кеча Чиғатойдаги спорт базасида ушбу мураббий билан учрашдик.
- Жаҳон чемпионатига пухта режалар асосида тайёргарлик кўряпмиз, дейди Умархўжаев. – Яқинда Абхазияда ташкил этилган халқаро мусобақада қатнашиб биринчи ўринни қўлга киритдик. Биз учун мураккаб рақиб Грозьнийнинг “Леман” жамоаси бўлди. Унинг 5-6 нафар футболчилари Россия терма жамоасида ҳам тўп суришади. Клуб бош мураббийи ҳам бевосита миллий терма жамоа устози ҳисобланади.
- У ерда терма жамоа сифатида қатнашдингларми?
- Йўқ. “Байналминал” жамоаси сифатида иштирок этдик. Аммо таркибимиздаги аксарият ўйинчилар терма жамоа аъзоси ҳисобланадилар. Жаҳон чемпионатидан аввал бундай турнирда қатнашганимиз биз учун фойдали бўлди. 7-14 ноябрь кунлари Чиғатой спорт базасида ўқув-машғулот йиғинини ўтказамиз. Орадан бир ҳафта ўтгач, яна тайёргарликни давом эттирамиз. Шундан кейин Мексикага йўл оламиз.
- Ногиронлар орасида иқтидорли футболчиларни топиш қийин эмасми?
- Албатта қийин. Соғ футболчилар ичида истеъдодларини топиш муаммо эмас. Аммо бизнинг футболда бу катта муаммога айланади. Ҳозирда ёшларга ҳам аҳамият қаратяпмиз. Уларнинг орасида иқтидорли ёшлар етишиб чиқди. Масалан, 1994 йилда туғилган Зафар Носировни алоҳида айтган бўлардим. Бизнинг жамоа доим олға интилишга одатланган.
- Бундай футболчиларни қандай йўллар билан излайсизлар?
- Гоҳида вилоятлардан қўнғироқ қилиб ана шундай ўйинчи бор, синаб кўринглар дейишади. Бир қатор машғулотларда текширгач, ўзини кўрсатганларини таркибга қўшамиз. Агар биз кутгандек ҳаракат қила олишмаса, чиройли муомала қилган ҳолда хайрлашамиз.
- Жамоа етакчиси Абдумажил Шукуров ҳам таркибдами?
- Ҳа. У бизнинг узоқ йиллик сардоримиз. 1972 йилда туғилган ва фаолиятини катта футболда бошлаган. Кейинчалик бир оёғини кесишгач, ногиронлар футболига ўтди. Абдужамил биз учун фойдали ҳамда керакли футболчи.
- Охирги учта жаҳон чемпионатида Ўзбекистон тенгсиз деб топилди. Бу сафарги мундиалга ҳам амалдаги чемпион сифатида борамиз...
- 2012 йилги жаҳон чемпионатини муваффақиятли тугатиб, Калининграддан учиб келганимизда аэропортда журналистлар менга кейинги жаҳон чемпионатига тайёргарликни қачондан бошлайсиз деб савол беришганди. Уларга эртадан бошлаймиз деб жавоб берганман. Чунки ҳар бир вақтнинг қадр-қиммати бор. Шунинг учун ҳар бир кунимизни қадрлашимиз шарт. Бу нарсани футболчиларга ҳам тушунтирганман. Улар майдонда бор кучларини бериб ўйнашади. Йигитларимиздан кўнглим тўқ. Жаҳон чемпионлигини қўлга киритишдан кўра, уни ҳимоя қилиш янада оғир.
- Кетма-кет уч марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритишнинг ўзи бўлмайди. Бундай муваффақиятнинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
- Бунинг сири битта – футболчиларнинг софдиллиги. Улар зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис қилишади ва майдонда жонини бериб ўйнашади. Чемпионликка эришиш учун катта иштиёқ билан интилишади. Майдонга доим кўзлари ёниб тушадилар. Бу каби ҳислатлар бошқа терма жамоаларимизда ҳам янада яхшироқ ривожланса, мақсадга эришиш мумкин.
- Гарчи катта муваффақиятларга эришаётган бўлсанглар-да, жамоага нисбатан эътибор камроқдек туюлмайдими?
- Ҳа, менга ҳам шундай туюлади. Лекин Худога шукрки, раҳбарият тарафидан эътибор қаратилмоқда. Жаҳон чемпионатларидан ғолиб сифатида қайтганимизда хукуматимиз томонидан муносиб тақдирлашди. Аммо бундан-да, эътибор кўпроқ бўлса яхшироқ бўларди.
- Бундай ўйинчилар билан ишлаш мураббий сифатида сизга машаққатдек сезилмайдими?
- Албатта, улар билан ишлаш осон эмас. Нимагаки, уларга икки баробар юк кўп бўлади. Ҳар бир футболчига яхши муомалада бўлиш лозим. Айниқса, руҳий томондан ишлаш қийин. Улар билан уч йилдан бери бирга фаолият кўрсатиб келяпман.
- Бундай жамоа учун турнирлар ташкил қилиш қандай йўлга қўйилган?
- Албатта, мусобақалар кам. Аммо ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга раҳмат. Чунки у кишининг саъйи-ҳаракатлари билан бизни хориждаги турнирларга юбориб туради.
- Демоқчи бўлганим, улар ногирон-ампутант бўлса-да, барибир ўйин амалиёти зарур.
- Қўлимиздан келганича ўзимизда ҳам байрамларга бағишлаб ўйинлар ташкил қиламиз. Фарғона, Самарқанд, Қашқадарёдан бир оёқли футболчилар келишади. Улар билан биргаликда Чиғатойда турли хил мусобақалар уюштирдик. Терма жамоамиз сафида вилоятлардан ҳам бир қанча ўйинчилар бор. Бу йилги мақсадимиз ҳам чемпионликни қўлга киритиш.
- Илгари катта футболда ишлардингиз. Энди ногиронлар футболидасиз...
- 1998 йили ҳам ампутантлар билан ишлаганман. Ундан кейин катта футболда бир қатор жамоаларда мураббий бўлиб меҳнат қилдим. Яна ногиронлар жамоасига ўтдим ва чемпион бўлганимиздан кейин ҳукуматимиз томонидан мени “дўстлик” ордени билан тақдирлашди. Қилаётган меҳнатларимиз зое кетмаяпти.
ФИРДАВСХОН.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments