Latest news

11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  1 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  10 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  2 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  11 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  4 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  49 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  2 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1

Мавсумнинг илк финалида МЮ "Саутгемптон"га қарши ўйнайди. Превью News

Мавсумнинг илк финалида МЮ "Саутгемптон"га қарши ўйнайди. Превью

Бугун "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Саутгемптон" ўртасида Англия лига Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

57-маротаба ўтказилаётган турнирнинг амалдаги ғолиби "Манчестер Сити" ҳисобланади. Ўтган мавсумда "шаҳарликлар" ҳал қилувчи баҳсда "Ливерпуль" билан пенальтилар сериясигача етиб боришди ва омад Манчестер шаҳри жамоасига кулиб боққан эди.

Тошкент вақти билан 21:30да бошланадиган Англия лига Кубоги финали Англия терма жамоаси ўйинлари бўлиб ўтадиган "Уэмбли" стадионида ўтказилади. Ушбу турнир илк маротаба EFL (Англия лига Кубоги) номи остида ўтказилмоқда. Бунга сабаб - жорий мавсумда турнирга ҳомий топилгани йўқ.

Ушбу турнирда энг кўп ғалабага эришган клуб "Ливерпуль" ҳисобланади. Қизиллар Англия лига Кубоги тарихида 12 маротаба финалгача чиқиб, 8 та кубокни қўлга киритишган.

Жорий мавсумдаги Англия лига Кубоги финаличилари ушбу босқичга қадар қуйидаги жамоаларни мағлуб этишди:

"Нортхэмтон Таун" - "Манчестер Юнайтед" 1:3

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 1:0

"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" 4:1

Ярим финал

"Манчестер Юнайтед" - "Халл Сити" 2:0

"Халл Сити" - "Манчестер Юнайтед" 2:1


"Саутгемптон" - "Кристал Пэлас" 2:0

"Саутгемптон" - "Сандерленд" 1:0

"Арсенал" - "Саутгемптон" 0:2

Ярим финал

"Саутгемптон" - "Ливерпуль" 1:0

"Ливерпуль" - "Саутгемптон" 0:1


ТРАНСЛЯЦИЯ


Ушбу учрашувни бор-йўғи 0.06 $ (6 цент) эвазига TAS-IX ҳудудида Aleziya.com сайти орқали томоша қилишингиз мумкин. Setanta Sports+ канали ушбу учрашувни Тошкент вақти билан 21:25 дан бошлаб эфирга узата бошлайди.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика