Latest news

13:39"Челси" "Барселона" аъзоси учун 30 млн евро тўлашга тайёр  0 13:12Ўзбекистон U-20 терма жамоаси устози: "Пенальтилардан фойдаланишни кўп маротаба машқ қилгандик"  6 12:58Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси "Бунёдкор"да иш бошлади  0 12:30"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Ҳусановни мақтади  10 12:03Слот – Гвардиолани АПЛнинг бир мавсумида икки марта мағлуб этган "Ливерпул"нинг биринчи мураббийи!  5 11:37"Барселона" 80 млн еврога баҳоланаётган туркиялик футболчига қизиқмоқда  5 11:09Хаби Алонсо – рекордчи!  1 10:41А Серия тўпурарларидан бирига «Арсенал» ва «Ливерпуль» асосий даъвогар  0 10:07Ўртоқлик учрашуви. «Насаф» «Шахтёр»ни мағлуб этди  3 09:36«Андижон» икки нафар футболчини ижарага берди. Бири Қозоғистон чемпионатига йўл олди  0 09:01Гвардиола Ҳусановнинг ўйнига юқори баҳо берди  17 08:33АПЛнинг жорий турида ушбу кўрсаткич бўйича Ҳусанов тенгсиз!  5 08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  6 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  6 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  5

Мавсумнинг энг омадли трансферлари News

Мавсумнинг энг омадли трансферлари

Бугун сиз билан мавсумнинг энг омадли трансферлари ҳақида гаплашамиз.

Сарфланган маблағни оқлаган йигит: Эдерсон (Бразилия)
Трансфер: "Бенфика"дан "Манчестер Сити"га 40 млн евро эвазига

Ўтган ёзнинг энг қиммат дарвозабони Хосеп Гвардиола жамоасига Клаудио Бравони бирнчи рақам қилиш режаси ўхшамагандан сўнг таклиф этилган. Чилилик посбон кетма-кет хато қилаверди, асосан ҳужум қилувчи жамоага эса аксинча, кам сонли, аммо хавфли қарши ҳужумларда "қутқарадиган" дарвозабон зарур. Оёқда ҳам яхши ўйнай олиш, кези келса сўнгги ҳимоячи вазифасини бажара олиш яхши ҳислат. Эдерсон "Манчестер Сити" ўйинига тезда киришиб кетди. Мораес майдонда хаяжонланиб, ўзини йўқотиб қўймади, қўрқмади, АПЛга кўникиш учун ҳам ортиқча вақт керак бўлмади. Майдонга тушди, дарвозага турди ва дарров ўйнаб кетди. Ҳа, "Сити" посбон учун кам пул сарфлагани йўқ, аммо бразилиялик юқори даражадаги мавсум ўтказди ва "шаҳарликлар"га чемпионлик совринини қўлга киритишда катта ёрдам берди.

Кам пул ишлатиб, кўп гол оламиз: Кристиан Стуани (Уругвай)
Трансфер: "Мидлсбро"дан "Жирона"га 2.5 млн евро эвазига


Стуани икки мавсум давомида Англия майдонларида унчалик катта фойда келтирмади ва 2017 йил ёзда Испанияга қайтишга қарор қилди. Футболчи билан тарихда илк бор Примерога чиққан "Жирона" шартнома имзолади. Йўлнинг аввалида воқеалар бундай ривожланиши ва ёши бир жойга бориб қолган уругвайлик фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказиб, "Жирона"ни 10-поғонага етаклашини ҳеч ким кутмагани турган гап. Кристиан Ла Лиганинг 33 ўйинида 21 та гол урди. Чемпионатда ундан фақат Яго Аспас (22), Луис Суарес (25), Криштиану Роналду (26) ва Лионель Месси (34) кўпроқ гол уришга муваффақ бўлишган. Ва бу футболчи клубга бор йўғи 2.5 миллион еврога тушган! Стуанининг ҳар бир голи жамоаси учун – 119 минг еврога тушган бўлса, солиштириш учун Моратанинг АПЛдаги голлари "Челси"га 6 млн, Усман Дембеленинг голи "Барса"га 38 миллион еврога тушди.

Италияда нур сочган юлдуз: Женгиз Ундер (Туркия)
Трансфер: "Башакшехир"дан "Рома"га 13.4 млн евро эвазига
20 ёшли вингер "Рома" сафига келиб қўшилди ва А Серияда ўзини йўқотиб қўймади. Ваҳоланки Италия футболи ва у ердаги ҳимоячилар билан ҳамон кўпчилик ҳужумчиларни қўрқитишади. Футболчи иқтидори ва ўйини даражисига боқиб, ишонч билан "Рома" арзимаган пул эвазига ишлов берилмаган "олмос"га эга бўлди дея оламиз. Ҳозирнинг ўзида "янги Салоҳ" бўлиши мумкин бўлган (яъни мисрликка ўхшаб ўйини очилиши мумкин бўлган)лар бор, лекин римликлар Ундерни 50 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. Яъни бир йилда футболчи трансфер нархи уч баробарга ошган.

ПСЖ дан кетиб, Германияда ўзини кўрсатган иқтидор: Жан-Кевин Огюстен (Франция)
Трансфер: "Пари Сен-Жермен"дан "РБ Лейпциг"га 13 млн евро эвазига


Жан-Кевин ҳар қандай вазиятда ҳам ПСЖ да кўп имкониятга эга бўлмасди, шунинг учун ўтган ёзда қабул қилинган қарор жуда ўринли эди. "РБ Лейпциг" ҳам ёш футболчига ишонч билдириб адашмади ва Жан-Кевин Бундеслигадаги жуда фойдали старт олди. Огюстен эндигина 20 ёшда (Женгиз Ундер каби). Ажойиб реакция ва тезликка эга футболчининг голларига ортиқча изоҳ шарт эмас. "Трансфермаркт" ўтган мавсумнинг ўзида футболчи трансферининг тахминий нархини икки баробарга оширди.

Чемпионшипдан ЕЧЛ финалига: Эндрю Робертсон (Шотландия)
Трансфер: "Халл Сити"дан "Ливерпуль"га 9 млн евро эвазига

Кам учрайдиган омадли ҳолат. Чунки 9 миллион еврога ўн ойдан кейин Чемпионлар Лигаси финалига чиққан жамоа асосий таркибида ўйнайдиган футболчини топиш мушкул вазифа. Эндрю ноиложликдан эмас, айнан ўйини билан исботлагани учун асосий таркибда майдонга тушди. Эндининг футболга кириб келиши ва фаолиятига жиддийроқ қизиқиб кўринг, жуда таъсирли ҳикоя.

Европада мавсумни "ёндирган" фараон: Муҳаммад Салоҳ (Миср)
Трансфер: "Рома"дан "Ливерпуль"га 42 млн евро эвазига

Бу трансфернинг нечоғлик омадли бўлгани ҳақида яна гапириш зарурмикин? Агар сиз футболга бироз бўлса-да қизиқсангиз, Салоҳнинг Англияда қандай даражага чиққанидан хабардорсиз албатта. Мисрликни олдинроқ ҳам кўпчилик танирди, аммо "Ливерпуль"га, натижа билан солиштирсак, арзимаган маблағ эвазига ўтгани ва жаҳоннинг энг яхши футболчилари билан тенгма-тенг курашгани кўпчиликни ҳайрон (ижобий маънода) қолдирди. Ҳа, Салоҳ ва "Ливерпуль" Чемпионлар Лигасини юта олмади, балки Жаҳон Чемпионатида ҳам Мо жиддий натижага эриша олмас, аммо у фантастик мавсум ўтказганини ҳеч ким инкор этмайди, этолмайди.


Омонжон Тўхтамирзаев таржима қилди

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика