Latest news

16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  0 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  4 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  1 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  25 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  3 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  16 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  12 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  12 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  9

Мавсумни мағлубиятсиз ўтказган "Реал", "Ювентус" ва кучли бешлик жамоалари ФОТО News

Мавсумни мағлубиятсиз ўтказган "Реал", "Ювентус" ва кучли бешлик жамоалари ФОТО

Кучли бешлик чемпионатининг бу йилги мавсумида фақатгина бир жамоа мағлубият нималалигини билмай келмоқда.

Каталониянинг "Барселона" клуби Ла Лигада "Атлетико"ни 7 очкога, "Реал"ни эса 14 очкога ортда қолдириб турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда. Каталонияликлар бу йилги мусобақада чемпион бўлишни мақсад қилган. Шундай бўлсада, "кўк-анорранглилар" қолган 14 учрашувни ҳам мағлубиятсиз ўтказа оладими?

Қуйида мавсумни мағлубиятсиз якунлаган жамоалар рўйхатини тақдим этамиз.


"Манчестер Юнайтед"

1998-1999 йил - 33та мағлубиятсиз ўйин

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клубининг мағлубиятсиз серияси нақд беш ойга 1998 йил 26 декабрдан 1999 йил 26 май санасига қадар давом этган. Ушбу мавсумда "Қизил иблислар" Алекс Фергюсон бошчилигида учта фронтда кураш олиб борган ва уччала мусобақанинг бош совринини қўлга киритган. Ўшанда "қизил иблислар"нинг таркибида Петер Шмейхель, Рой Кин, Дэвид Бекхэм, Райан Гиггз ва Пол Скоулз каби юлдуз футболчилар тўп тепишган.

1999 йилги Чемпионлар лигаси мусобақасининг "Бавария" жамоасига қарши драматик тарзда ўтган финал баҳси кўлаб футбол мухлисларининг ёдидан чиқмаган бўлса ажабмас. Ўшанда "қизил иблислар" учрашувнинг сўнгида 3 дақиқа ичида "Бавария" дарвозасини икки бор ишғлол қилган ва германияликлардан ғалабани тортиб олган. Ушбу мавсумдан сўнг, "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Алекс Фергюсон рыцарлик унвонини олган.




"Барселона"

2015-2016 йил - 39та мағлубиятсиз ўйин

Каталония клуби 2015/16 йилги мавсумда Испания чемпионати ва Испания кубогини қўлга киритган. Шундай бўлсада, "Барселона" ЕЧЛ мусобақасининг чорак финалида Мадриднинг "Атлетико" жамоасига имкониятни бой берган. 39та учрашувда қўлга киритилган ғалабанинг барчасида Жанубий америкалик трио: Лионель Месси, Луис Суарес ва Неймар ўртача ҳисобда 1та учрашувда 3тадан гол урган. "Барселона" клубининг мағлубиятсиз сериясини уларнинг азалий рақиби Мадриднинг "Реал" клуби тўхтатишга эришган. Ўша мавсумнинг баҳор ойида "Камп Ноу"да бўлиб ўтган "Эл-Класико"да "қаймоқранглилар" "кўк-анорранглилар"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган. Ушбу баҳсда "Реал"нинг ғалаба тўпини Криштиану Роналду киритган.



"Реал Мадрид"

2016-2017 йил - 40та мағлубиятсиз ўйин

Юқорида санаб ўтилган жамоаларнинг орасида энг ажойиб мағлубиятсиз серия Мадриднинг "Реал" клубига тегишли. 2016 йилги мавсумда жамоа икки маротаба "Вольфсбург" ва ҳамшаҳари "Атлетико" жамоасига мағлуб бўлган. 2016 йили "Реал" 3та унвонни, ЕЧЛ, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасида жаҳон чемпионати совринини қўлга киритган. Ажабланарлиси, "қироллик клуби" бош мураббийи Зинедин Зидан бундай натижага мураббийлик фаолиятининг биринчи йили эришган. Ушбу мағлубиятсиз сериянинг асосий қаҳрамонлари Криштиану Роналду, Карим Бензема, Гарет Бэйл ва керакли ўйинларнинг сўнгги дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол қилиб жамоани бирнеча-бор мағлубиятдан қутқариб қолган сардор Серхио Рамос бўлган. Аммо, "Реал"нинг 41 ўйинида Испания кубоги доирасида "Севилья"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган.



"Милан"

1992-1993 йил - 42та мағлубиятсиз ўйин

Италиянинг "Милан" клуби мағлубиятсиз сериясига 1991-1992 йилги мавсумда эришган. Ўша мавсумда "Милан" 42 учрашувда мағлубият нималигини билмаган. "Милан" бош мураббийи Фабио Капелло рақибларини минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этишни жамоа олдига вазифа қилиб қўйган. ЕЧЛ мусобақаси финал баҳсида "Милан" Каталониянинг "Барселона" жамоасига 4та жавобсиз гол уриб янчиб ташлаган.



"Ювентус"

2011-2012 йил - 43та мағлубиятсиз ўйин

Италиянинг яна бир гранд жамоаси 2011-2012 йилги мавсумда Туриннинг "Ювентус" клуби Антонио Конте бошчилигида ажойиб натижаларни қайд этган. "Ювентус"нинг мағлубиятсиз сериясини қайд этишига еврокубокларда иштирок этмагани сабаб бўлган, дея фикр билдиришган "Ювентус" рақиблари. Аммо, статистика ўзгармайди, туринликлар кетма-кет 43та баҳсда мағлуб бўлмаган. Конте жамоанинг ажойиб ҳимоя қўрғонини ташкил қилган, ҳужумда эса Андреа Пирло "дирижёрлик" вазифасини бажариб берган ва Италияда йил футболчиси номига сазовор бўлган. 2011-2012 йилги мавсумда "кекса синьора" 9 йилдан сўнг Италия чемпиони бўлган. Жамоанинг голеадорлари Клаудио Маркизио, Мирко Вучинич ва Алессандро Матри бўлган. "Наполи" италия кубоги финалида "Ювентус"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.



"Арсенал"

2003-2004 йил - 49та мағлубиятсиз ўйин

Мағлубиятсиз сериянинг энг ажойиб кўрсатгичи АПЛ чемпионатида содир бўлган. Ушбу мағлубиятсиз серия 2003 йил май ойидан 2004 йил октябрь ойига қадар давом этган. Бундай натижани Лондоннинг "Арсенал"  клуби қайд этган. "Арсенал" Премьер-лигининг 2003-2004 йилги мавсумида умуман мағлуб бўлмаган ягона жамоа сифатида тарих зарварақларидан жой олган. "Канонирлар"нинг юлдуз футболчиси Тьерри Анри яққол ажралиб турган. Франциялик футболчи мавсумдаги барча мусобақаларда рақиблар дарвозасини 39 маротаба ишғол қилган. Ушбу мағлубиятсиз серия 2004 йили октябрда "Олд Траффорд"да кунига етган. "Манчестер Юнайтед" ушбу баҳсда "Арсенал"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган ва "тўпчилар"ни тўхтатишга эришган.



Жаҳонгир Сотволдиев тайёрлади

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика