Latest news

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  7 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Мавсум якунида "Пахтакор" - "Бунёдкор" ўзаро 4 маротаба ўйнайди. Қандай қилиб? News

Мавсум якунида "Пахтакор" - "Бунёдкор" ўзаро 4 маротаба ўйнайди. Қандай қилиб?

2021 йилги футбол мавсуми поёнига етай, деб қолди. ЎзПФЛ томонидан ўтказиб келинаётган мусобақалар ҳам айни авж нуқтасида.

Октябрь ойида Биринчи лига баҳслари тугаган бўлса, бугун янги форматда ўтказилган  U-18 чемпионати ҳам финиш маррасига етиб келди. Олдинда эса U-16, U-21, Суперлига ва Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи учрашувлари қолди. Мана шу 4та мусобақага назар ташлай туриб қизиқ ҳолатга дуч келдик. Тошкентнинг икки жамоаси "Бунёдкор" - "Пахтакор" шу ойнинг ўзида 4 маротаба бир-бири билан тўқнаш келади. 

U-16 чемпионати. Ярим финал. "Бунёдкор" - "Пахтакор". 

19.11.2021. 14:00. "Чиғатой" майдони.

Жорий йилда ЎзПФЛ байроғи остида илк бор ташкил этилган U-16 чемпионати қизиқарли ва шиддатли кечмоқда. Кеча мазкур турнирнинг ярим финал босқичига қуръа ташланди. Қуръа якунларига кўра иккинчи жуфтликда "Бунёдкор" - "Пахтакор" жамолари ўрин олди. Бу ўйин ғолиби "Насаф" - "Андижон" ғолибига қарши майдонга чиқади. 

U-21 чемпионати. 26-тур. "Бунёдкор" - "Пахтакор". 

26.11.2021. "Бунёдкор" академияси майдони. 

Ўзбекистон U-21 чемпионатининг сўнгги турида "Бунёдкор" - "Пахтакор" жамоаларининг ўринбосарлари куч синашади. Айни пайтда 24-турдан сўнг турнир жадвалида интрига қизғин кўриниш олган. "Насаф" U-21, "Пахтакор" U-21, "Машъал" U-21, "Бунёдкор" U-21 бир хил 41 очкодан жамғаришган. Кумуш ва бронза медаллари йўлида кураш сўнгги турга қадар давом этиши шубҳасиз. Шу боис охирги ўйиндаги кичик Тошкент дербиси муросасиз ўтади, дея оламиз. Биринчи даврада "Қибрай"да ўтган баҳсда 2:2 ҳисобида қайд этилган эди. 

Ўзбекистон кубоги. Ярим финал. "Пахтакор" - "Бунёдкор". 

24.11.2021. 17:30, "Пахтакор" марказий стадиони

20-21 ноябрь кунлари Суперлиганинг 25-тур учрашувлари бўлиб ўтиши белгиланган. Шундан сўнг 24 ноябрь куни Ўзбекистон кубоги ярим финалдан ўрин олган икки ўйинга старт берилади. Қарангки, мамлакат кубоги финалида ҳам Тошкент дербиси гувоҳига айланамиз. "Пахтакор" - "Бунёдкор" шу куни финал йўлланмаси учун майдонга чиқишади. "Пахтакор" амалда чемпионликни қўлга киритиб, мавсумдаги учинчи соврин сари интилса, "Бунёдкор" ҳам йилни соврин билан якунлаш илинжида катта иштиёқ билан ҳаракат қилиши табиий. Демак кубок ярим финалида ҳақиқий жанг кўрамиз.


Суперлига. 26-тур. "Бунёдкор" - "Пахтакор". 

27.11.2021. 15:00, "Бунёдкор" стадиони.

Ўзбекистон кубоги ярим финалидан кейин мухлисларнинг диққат эътибори Суперлиганинг сўнгги турига қаратилади. Юқоридаги жамоалар эндиликда Суперлиганинг охирги турида тўқнаш келишади. Тўғри қолган баҳсларга қараганда аҳамияти юқори эмас, мағлубият ёки ғалаба деярли ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Фақатгина "Бунёдкор" сўнгги икки турда тарихдаги энг ёмон натижасини қайд этмаслик учун астойдил интилади. Шу кунгача "қалдирғочлар"нинг энг ёмон натижаси 4 ўрин ҳисобланади. Яна бир маълумотни айтиш жоиз, "Бунёдкор" 2016 йилда ҳам шундай ҳолатга тушган. Ўшанда "Локомотив" билан Ўзбекистон кубоги ярим финалида иккита ўйин ўтказган, мавсумни ҳам "темирйўлчилар"га қарши беллашув билан якунлаб қўйганди. 

Абдулазиз Искандаров

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика