Latest news

18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  0 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  7 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  9 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  8 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  7 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  12 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  13 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1

Мавсум старти аввалида, кимнинг имконияти қандай? News

Мавсум старти аввалида, кимнинг имконияти қандай?

ПФЛнинг 10-мавсуми бошланишига 24 соат ҳам қолмади. Яна бир неча соатдан кейин Сиз кутаётган олий лига ўйинларига старт берилади.

УЧЛИК ЎЗГАРМАСА КЕРАК

Гарчанд, "Локомотив" ОЧЛда ҳали ёрқин ўйинини намойиш эта олмаган бўлсада, унинг таркибидаги футболчилар олий лига ҳадисини олиб бўлганлар. 2015 йилда "Пахтакор"ни чемпион бўлишида жуда катта роль ўйнаган Жалолиддин Машарипов учун олий лига майдонлари бамисоли кенг дала, истаган ишини қила оладиган ҳужумкор ярим ҳимоячи билан ўз сафини тўлдириб олган "темирйўлчилар" уч нафар асосий таркиб футболчисини йўқотганлари билан, олий лигадаги рақиблари бундан фойдаланиб ўз сафини кучайтира олмадилар. 

"Локомотив"га "Бунёдкор"дан кўра "Насаф" жиддий рақобат кўрсатиши мумкин. "Насаф" фақат Муҳаммадиевни йўқотди, ўрнини эса медаллар учун курашишдаги энг яқин рақобатчиси бўлган "Бунёдкор"нинг сардорини қўлга киритиш билан ёпди. Йил бошида клубни тарк этишга шай турган ўйинчилар фаолиятларини яна бир йилга "Насаф" билан боғладилар. Қолаверса, Азиз Ғаниев шундай ўйнаб турса, унга келгусида ўзимиз учун Одил Аҳмедовнинг ўринбосари сифатида қарашимизга сабаб бўлиши мумкин.

"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги ўйини чакки эмас. Ўйин бор, аммо тажрибасизлик панд бераяпти. Бир жамоада ё футболчи тажрибасиз бўлиши мумкин, ёки мураббий. "Бунёдкор"да эса келажаги бор тажрибасиз футболчиларни, ОЧЛда тажрибаси йўқ мураббий бошқараётгани чакки бўлаяпти. Матбуотни сариқликда айблаётган мураббий, ички "менини" йўқота олган тақдирдагина натижага эришиши мумкин. Жамоа сафини тажрибали ўйинчилар тарк этишида матбуотнинг айби бўлмаса керак?


КЕЙИНГИ УЧЛИКДАН "ОЛМАЛИҚ" ЖОЙ ОЛАДИМИ?

Учликка кирадиган жамоаларга, пастки қаторда "Пахтакор", "Олмалиқ", "Металлург" ва "Қизилқум" қаршилик кўрсатишлари мумкин бўлади. Ўтган йилги "Бухоро" ролида бу йил "Олмалиқ"ни кўрамиз. "Пахтакор" жиддий йўқотишга учради, жамоанинг асосий фигураси "Локомотив" сафини тўлдирди. Жамоа фақат Бульятни қўлга киритганини таъкидлаб ўтиш мумкин, ички ресурс қандай чиқишини бу йил кузатамиз. 

"Олмалиқ" эса тажрибали мураббий қаторида, олий лигада ўз ўрнига эга бўлган футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Қолаверса клубда натижага бўлган муносабат ҳам ўзгарди. Бунинг меваси қандай шира олишини мавсум охирида билиб оламиз. 

"Металлург" ва "Қизилқум" ўзакни сақлаб қолди. Бу футболда энг катта омиллардан бири. "Қизилқум" сафига Пўлатов, Геворкян ва Алланиёзовнинг қўшилиши катта ютуқ.


"ҚЎҚОН-1912"ДА ВОДИЙНИНГ БИРИНЧИ ЖАМОАСИ БЎЛИШ УЧУН ИМКОНИЯТ

Кутилмаган ўзгаришлар Нўъмон Ҳасанов бошқарувига ўтган "Қўқон-1912" сафида бўлиб ўтди. Жамоанинг ўйинида мазмун пайдо бўлиш билан бирга таркиб Мерзляков, Холмуҳамедов, Пардаев, Холмуродов каби футболчилар билан кучайтирилди. Бу йил водий дербиси анча қизиқ ўтади. "Навбаҳор"да ҳам сезиларли ўзгаришларни кузатдик. Клуб азалий рақиби, "Нефтчи"нинг энг яхши футболчиларидан бири, Мансур Саидовни ўз сафига қўшиб олди. Раҳбариятда туб бурилиш кузатилди. "Нефтчи" эса катта трансферларни амалга оширмади. Шунинг учун ҳам бу йил водийнинг уч клубининг ўртасида алоҳида бир кураш кетади.

"Шўртан", "Машъал" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртамиёналар сафида юқоридаги клубларни таъқиб қиладилар. "Сўғдиёна"ни ҳар йили ўша мавсум кашф этилган номлар тарк этсада, олий лигада ўз ўрнига эга бўлиб бораяпти. "Бухоро" эса бу йил ўтган йилги қарзлар туфайли қуйи ўринларда юришга мажбур. Агар жамоа Бақоев ва Ашурматов қўл остида жорий мавсумни эсон-омон якунлаб олса, кейинги йил биз умуман бошқа "Бухоро"ни кўришимиз мумкин бўлади, боиси энди клуб пулни қандай тақсимлаш кераклигини билади.


"ДИНАМО"ДА СУКУНАТ

Афсуски самарқандликлар сафида биронта ижобий ҳолатни кузатмадик. Жамоа олий лигага тайёр эмас. Ўткан йили қийналиб бўлсада, кучлилар қаторида ўз ўрнини сақлаб қолган "Обод"га бу йил осонроқ бўлиши табиий. "Динамо"дан фарқли равишда пойтахтликларнинг 3 йиллик таркиби бор. Фақат дарвозабон Дилшод Ҳамроевни яна "Бунёдкор"га қайтиши уларга қийинчилик туғдириши мумкин.

Олий лига жамоаларининг бугунги кундаги савияларидан келиб чиқиб, Сизнингча ким қандай ўринни қўлга киритади?

Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика