Latest news

23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль  0 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  3 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  18 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  5 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  23

Маурицио Сарри: "Локомотив" кутганимиздан яхшироқ ўйнамоқда" News

Маурицио Сарри: "Локомотив" кутганимиздан яхшироқ ўйнамоқда"

"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри "Локомотив"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.

"Жорий мавсум яхши ўйин намойиш этаётган жамоаларга қарши ўйнаш қийин. Улар ички чемпионатларда етакчилиқ қилишмоқда ва Чемпионлар лигасида яхши ўринни банд этишган. "Локомотив" кутганимиздан анча кучлироқ. 

Бу "Байер"га қарши ўйиндаги каби оддий баҳс бўлмайди. Бу ҳимояда жуда яхши ҳаракат қилаётган ажойиб жамоа. Бундан ташқари, улар қарши ҳужумга ҳам тезкорлик билан ўтиб кетишади. 

Ҳозир Дибала ва Игуаин жуда соз ҳолатда. Бу биз учун жуда муҳим. Биз 21 кун ичида еттинчи ўйинда майдонга тушамиз. Бундан кўриниб турибдики, ҳар бир футболчи ўзини кўрсатиш учун имкониятларга эга. Ҳар қандай ҳолатда ҳам хотиржамман ва ким эртага бошланғич таркибда тушишини кўрамиз. 

Чемпионат аввалида ҳозирдагидан анча кам вазиятлар яратгандик. Бу бизни безовта қилмаяпти, чунки ўйинчиларимизнинг савияси вазиятлардан фойдаланиб, гол уришимизга замин яратади. 

Рэмзи доим мушакларида ноқулайлик сезяпти. У мушакларини мустаҳкамлаш устида ишламоқда. Биз юқори юкламалардан вужудга келадиган муаммоларни олдини олмоқчимиз. 

Рэмзи эртага майдонга тушади, деб ўйламайман. Данилода ҳаммаси жойида. У тўлиқ тикланиб бўлди. Лекин, 90 дақиқа ҳаракат қила олишига кўзим етмаяпти. 

Роналду – ажойиб характерга эга ўйинчи. Фаолиятида 700-голини урганида, дарҳол униг 800-голини уришини ҳам ўйлай бошладим. Ўйлашимча, бу характер уни қолган ўйинчилардан ажратиб туради", – дейди Сарри.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика