Latest news

13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  3 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  5 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  11 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2

"Матрасчилар" ЛаЛигадаги интригани қайтара оладими? "Барселона" - "Атлетико" (превью) News

"Матрасчилар" ЛаЛигадаги интригани қайтара оладими? "Барселона" - "Атлетико" (превью)

Бугун ЛаЛигада чемпионлик масаласи деярли ҳал бўлиши мумкин.

6 апрель куни Тошкент вақти билан 23:45да "Камп Ноу" стадионида "Барселона" ҳамда "Атлетико" ўртасида ЛаЛиганинг 31-тур учрашувига старт берилади. Айни дамда турнир жадвалида 70 очко билан пешқадамлик қилаётган Каталония клуби 62 очко билан 2-ўринда кетаётган мадридликларни мағлуб этса, чемпионлик масаласи деярли ҳал бўлади. Агар "матрасчилар" меҳмонда ғалабага эришса Испания чемпионатига интрига қайтиши мумкин.

Таркиб

"Барселона" сафида 4 футболчи майдонга туша олмайди. Рафинья ва Усмон Дембеле жароҳат туфайли учрашувда қатнашмайди. Артуро Видаль сариқ карточкалар кўпайиб кетгани сабабли баҳсда иштирок этмайди. Яспер Силлессен жароҳатини даволашда давом этмоқда.

"Атлетико" сафида жароҳат олган асосий таркиб футболчилари кўпроқ. Лукас Эрнандес, Тома Лемар ва Альваро Мората жароҳат туфайли майдонга тушмайди. Диего Костанинг баҳсда иштирок этиши сўроқ остида.

Тахминий таркиблар

"Барселона": Тер Штеген, Альба, Лангле, Пике, Роберто, Артур, Бускетс, Ракитич, Коутиньо, Суарес, Месси.

"Атлетико": Облак, Филипе Луис, Годин, Хименес, Ариас, Коке, Родриго, Томас, Сауль, Диего Коста, Гризманн.


Қизиқарли фактлар

- "Барселона" ЛаЛига доирасида ўтказган сўнгги 18та учрашувида мағлуб бўлмади

- Каталония клуби "Атлетико"га қарши ўтказган охирги 18та уй ўйинида "Атлетико"га ютқазмаган

- "Атлетико" ЛаЛигада ўтказган сўнгги 7та учрашувнинг 6тасида дарвозасини қуруқ сақлашга муваффақ бўлди

- "Барселона" уйида ўтказган сўнгги 11та ўйиннинг 10тасида камида 2тадан гол урди (ЛаЛига)

- "Атлетико" ЛаЛигадаги сўнгги 7та ўйинининг 6тасида ғалабага эришди



Мураббийлар фикрлариЭрнесто Вальверде: "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс ҳақида ўйламаяпман. Чемпионлар лигасига тайёргарлик кўришнинг энг яхши йўли - "Атлетико"ни мағлуб этиш. Бу учрашувдаги 3 очко иккала жамоа учун жуда муҳим эканлигини яхши биламиз. Ўртадаги фарқ янада йириклашиши мумкин, аммо бу чемпионлик учун кураш якунланганини англатмайди. "Атлетико" эса ўртадаги фарқни қисқартириши мумкин. Кўпчилик чемпионат январда якунланганини айтган эди, энди эса интрига қайтиши мумкинлигидан ҳайрон бўлишмоқда. Мақсадимиз - ғалаба. Бизни дуранг қониқтирмайди. Бу баҳсда "Атлетико" қандай услубда ўйнашини билмаймиз. Ушбу учрашувда Видалнинг фойдаси тегиши мумкин эди, аммо у сариқ карточкалар туфайли майдонга туша олмайди. Мората? Ҳа, қишда унинг номини турли клублар билан боғлашди, аммо у "Атлетико"ни танлади" - дейди Вальверде.

Диего Сиеоне: "Чемпионатда ҳеч қачон "Барселона"ни мағлуб этмаганман, бироқ оптимистик рухдаман. Кейинги баҳсларда зафар қучмасак, "Барселона" устидан қозонилган ғалаба ҳеч нарса бермаслигини тушунишимиз лозим. Каталония клубидан қўрқмаймиз, бироқ уларни жуда ҳурмат қиламиз. Рақиб мураббийининг ишидан ҳайратландим. Ўтган мавсум Каталония клуби Римда мағлуб бўлган эди, бу йил шундай иш биз билан Туринда бўлди. Ҳозир "Барселона" чорак финалда, лигада чемпион бўлишга яқин, Кубок финалига чиқишди. Мавсумни жуда яхши ўтказишяпти, аммо бор эътиборим эртанги ўйинга қаратилган. "Барселона" билан фарқимиз саккиз очко бўла туриб, чемпионлик учун курашяпмиз десам нотўғри бўлади. Ғалаба бизни уларга яқинлаштиради. Сўнгги йилларда "Барселона"нинг асосий рақибига айланиб қолдик ва бундан фахрланамиз. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика