Latest news

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  6 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  7 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  10 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  9 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  52 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади" News

Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Бухоро" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Матия Кривокапич ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Ҳиссиётларим жуда кучли. Бахтлиман, лекин ҳис-туйғуларим шунчалик кучлики, гапиришга сўз тополмаяпман. Энг муҳими, ғалаба учун хурсандман.

- Бугун "Бунёдкор" таркибидаги илк голингизни урдингиз. Бу гол сиз учун қанчалик аҳамиятга эга?

- Мен учун бу жуда муҳим. Ҳаммамиз хурсандмиз, лекин эртага янги кун бошланади, кейинги ўйин бор, шу боис янги вазифалар устида ишлашимиз керак.

- Сиз эндигина 22 ёшни қарши олгансиз. Нима учун Европа клублари ўрнига "Бунёдкор"ни танладингиз?

- Нима дейишни билмайман. Менимча, бу лига жуда яхши, бу ерда ўсишим мумкин ва буни вақт кўрсатади. Кўп гол уришга ҳаракат қиламан, нима бўлишини вақт кўрсатади.

- Жамоага мослашишингизга кимлар кўпроқ ёрдам беряпти? 

- Жамоада Болқон мамлакатларидан келган ўйинчилар бор, кўпинча улар билан вақт ўтказаман. Лекин жамоадаги барча шериклар менга жуда яхши муносабатда, шунинг учун мослашиш осон бўлмоқда. Тошкент ҳам ажойиб шаҳар.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика