Latest news

12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   0 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3

Массимилиано Аллегри: "Гол Дибалага кўпроқ ишонч беради" News

Массимилиано Аллегри: "Гол Дибалага кўпроқ ишонч беради"

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Милан"га қарши учрашув ҳақида (2:1) ўз хулосасини билдирди.

Учрашувда Дибала ва Мойзе Кин тўп киритиб "Ювентус"га ғалаба қелтирди.

"Ғалаба қозониш муҳим эди. Боиси, "Ювентус" - "Милан" тўқнашуви ҳар доим махсус бўлиб келган. Энди биз ғалаба қозонишимиз ёки дуранг ўйнашимиз керак.

Ўйинчилар яхши ўйин кўрсатишди. Бир қанча футболчилар кўп ўйин амалиётига эга эмасди. Дастлаб улар ёмон ўйин намойиш этишди, бир қанча пала-партиш ҳаракатлар кузатилди. Лекин, танаффусдан кейин нисбатан ташкиллаштирилган ҳолда, тўп билан тартибли муоамала қилишди. 

Илк дақиқаларданоқ Пёнтек бош билан зарбасидан сўнг имконият бўлди. Ўша пайтда гол ўтказиб юборишимиз керак эди. Шунга қарамай, "Милан" хатоларимиздан фойдалана олмади ва вазиятлар яратмади.

Дибала бошқа ўйинчилар каби ўйнашни хоҳлайди. Лекин, гол унга албатта қўшимча ишонч беради. Катта клубда ҳамма ўз ўрнига эга бўлиш учун интилади, шунинг учун доимий курашлар кузатилади.

Кин захирадан майдонга тушиб гол урди. Унда ҳаммаси жойида. Мана шундай руҳиятда давом этиши керак. Мен унинг голни нишонлашига ҳам баҳо бердим. Биз Кинни жамоада қолишига қарор қилдик. У Марио Манжукичнинг ўрнини боса оладиган ягона марказий ҳужумчи. Биз яна Мойзе Кин биргаликда янада машғулотлар олиб боришини хоҳлаймиз. Чунки, у техник томондан ишлаши керак. Чемпионлар билан машғулот жуда фойдали бўлади, деб ўйлайман. Катта клубда профессионал футболчи бўлиш учун, яхши ўйиндан кейин кўпроқ ҳарактер кўрсатиш ва қаттиқ меҳнат қилиш зарур", - дея фикрига якун ясади Аллегри.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика