Latest news

17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  1 17:40Суперлига. "Шўртан" – ОКМК. Таркиблар маълум  0 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  10 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  5 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  8 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  6 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  25 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  16 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  5 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  14

Месси гол урган баҳсда Маскерано қўл остидаги "Интер Майами" "Америка"дан устун келди News

Месси гол урган баҳсда Маскерано қўл остидаги "Интер Майами" "Америка"дан устун келди

Сардор Лионель Месси ва янги бош мураббий Хавьер Маскерано бошчилигидаги "Интер Майами" Невада штати Лас-Вегас шаҳрида Мексиканинг "Америка" жамоасига қарши мавсумолди ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Ўйин "Аллигант" стадионида бўлиб ўтди. Бу баҳс Маскерано учун шахсий сабабларга кўра жамоани тарк этган Херардо "Тата" Мартино кетганидан кейинги илк учрашув бўлди.

Лионель Месси пенальтилар сериясига кўра ғалаба расмийлаштирилган дастлабки мавсумолди ўйинда гол урди. Аргентиналик маэстро танаффусга оз вақт қолганда ҳисобни тенглаштирди – у 34-дақиқада Луис Суареснинг аниқ узатмасини боши билан дарвозага йўллади. Бунгача "Америка" аъзоси Энри Мартин учрашувдаги биринчи тўпни киритиб улгурганди.

Танаффусдан кўп ўтмай, "Америка" яна устунликни қўлга олди ва 52-дақиқада Исраэль Рейес катта саҳнага чиқиб, ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди. 

Яқинда "Майами" мураббийлигини қўлга олган бош мураббий Хавьер Маскерано 66-дақиқада Мессини алмаштирди ва яна бир қатор ўзгаришларга қўл урди. Майамиликлар энди ғалаба қўлдан кетди деб турган пайт – 90+2-дақиқада Томас Авилес бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага буриб юборди ва мувозанатни тиклади.

Шу тариқа драматик ўйин пенальтилар сериясига қадар давом этди ва "Майами" 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мавсумолди кампаниясини ғалаба билан бошлади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика