Latest news

14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  0 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   1 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  1 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  6 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  9 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  3 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  16 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  7

Машраб Одилов: “Мақсадимиз – Осиё чемпионати ғолиблигини қўлга киритиш” News

Машраб Одилов: “Мақсадимиз – Осиё чемпионати ғолиблигини қўлга киритиш”

Маълумки, 27 сентябрь - 8 октябрь оралиғида Қувайтда футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам иштирок этади. Турнир олдидан терма жамоа футзалчиси Машраб Одилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Мусобақага олиб борилган тайёргарлик хусусида
- Албатта, биз мусобақага ажойиб тарзда тайёргарлик кўрдик. Яратилган шароитларимиздан келиб чиқиб, кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказдик. Қолаверса, Испаниядан жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис олиб келинди. Бу орқали ҳолатимизни янада ошириб олдик. Умуман олганда, тайёргарлик режа асосида ўтди.

Гуруҳдаги рақиблари борасида
- Биз иштирок этадиган гуруҳда яхши терма жамоаларга қарши ўйнаймиз. Айтайлик, Тожикистон ва Туркманистон билан мусобақадан олдин ўзаро ўртоқлик учрашувларида ўйнадик. Ёмон эмас ва уларга қарши қизиқарли беллашувлар бўлиб ўтади. Баҳрайн эса биз учун нотаниш рақиб сифатида қолмоқда.

Мусобақа ғолиблиги учун даъвогарлар ҳақида
- Осиё чемпионати ғолиблиги учун бир нечта терма жамоалар ўзаро бизга қарши рақобатчилик қилса керак. Менинг назаримда, Эрон, Индонезия ва Япония терма жамоалари ҳамда Таиландни қўшиш мумкин.

Асосий мақсад борасида
- Cўзсиз Қувайтдаги мусобақада ғолибликни қўлга киритиш учун ташриф буюрдик. 2016 йилда ўтказилган мусобақада ғолиб бўлишимиз мумкин эди. Бунга жуда яқин келгандик. Бироқ ўшанда омад биздан юз ўгирганди. Бу гал эса Ўзбекистон халқига қувонч улаш учун Қувайтга келдик ва чемпионликни мақсад қилганмиз.

Жаҳон чемпионатидан кейинги терма жамоа ҳолати хусусида
- Жаҳон чемпионатидан кейин Ўзбекистон футзал терма жамоаси янада кучайди. Бу эса олдимизда турган мусобақада бизга асқотиши мумкин. Биз анча ўсдик ва кучли даражага чиқа олдик деб ўйлайман. Умуман олганда, бежизга бу ерга келмаганимизни исботлаш ниятидамиз.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика