Latest news

00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  1 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  42 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  0 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  5 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32

Машарипов ким билан рақобатлашиши керак? News

Машарипов ким билан рақобатлашиши керак?

Хабарингиз бор, "Паҳтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Турк нашри: Машарипов "Трабзонспор" либосини кийишни хоҳламоқда, "Пахтакор" футболчи учун 2 миллион сўради

Ҳамюртимиз учун воқеалар   ривожининг кейинги босқичи ижобий кўриниш олса, унинг "Трабзонспор"даги фаолияти қандай кечиши мумкин? Машарипов турк чемпионати, Европа Чемпионлар Лигаси учун тайёрми?

Жалолиддин амплуа жиҳатидан чап қанот вингери ҳисобланади. Сўнгги йилларда Трабзон шаҳри жамоасининг ушбу позициясида Энтони Нвакаэме тўп тепиб келди. Турк матбуотида Машарипов ҳақида хабарлар тарқалгач, ҳамюртимиз айнан нигериялик футболчининг ўрнини эгаллаши ҳақида гапирила бошлади. Аммо клуб ўйинлари архивига назар солар экансиз, бу фикрларнинг мутлоқ хатолигига амин бўласиз.

Эътибор қилинг, Нвакаэме маҳсулдорлик бўйича жамоанинг иккинчи рақамли футболчиси ҳисобланади. Туркия чемпионатининг жорий мавсумида 23 ўйин ўтказган 31 ёшли футболчи 10 гол, 6та самарали узатмага муаллифлик қилган. "Қора денгиз бўронлари" таркибида яна бир чап қанот ярим ҳимоячиси бор — нидерландиялик Билол Башачикоглу. Мазкур футболчи "Трабзонспор" сафига 2020 йилнинг 20 январида келиб қўшилди. Суперлига паузасига қадар 4та учрашувда, умумий ҳисобда 18 дақиқа майдонда ҳаракатланди, холос. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида тугайди ва турклар катта эҳтимол билан унинг ўрнига, Нвакаэме билан рақобат қилиши учун янги номзодларни излай бошлаган.

Демак, Машарипов "Трабзонспор" сафига бориб қўшилган тақдирда ҳам, нигериялик футболчи билан асосий таркиб учун жиддий тарзда рақобатлашишига тўғри келади. Клуб мутасаддиларининг мақсади ҳам шундан иборат — рақобатни ҳис қилмай қўйган Энтони учун яхши конкурент топиш. Зеро, рақобат бор жойдагина ўсиш бўлади.

Энтони Нвакаэме ким ўзи?

1989 йил Нигериянинг Лагос шаҳрида туғилган, бўйи 185 смли (чап қанотга ихтисослашган) ҳужумчи. Асосий зарбаларини ўнг оёғида йўллайди, жисмоний ҳолати яхши, техник ўйинчи, тезлиги ҳам ёмон эмас. Дания футболи тарбияланувчиси ҳисобланади, "Трабзонспор"га 2018 йилда 1,1 млн евро эвазига келиб қўшилган. Бунга қадар Руминия ва Исроил чемпионатларида тўп тепган. Турк клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Трансфермаркт" порталида 4 млн еврога баҳоланган. Қуйидаги лавҳада унинг майдондаги ҳаракатларига баҳо беришингиз мумкин.


Хуллас, осон бўлмаслиги аниқ. Аммо музокаралар муваффақиятли якунланса, бу Машарипов учун ҳам янги чақириқ бўлар эди. Сиз бу хусусда қандай фикрдасиз?

Фахриддин Рўзиев

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика