Latest news

00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  0 00:25А Серияда чемпионлик масаласи ҳал бўлмоқда: "Интер" ёки "Наполи"  8 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  1 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  3 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  73 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  2 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1

"Машъал"нинг терма жамоаларда ўйнаган футболчилари News

"Машъал"нинг терма жамоаларда ўйнаган футболчилари

Футбол бўйича бу йилги мавсум ҳам якунига етди. Биринчи лигада биринчи ўринни қўлга киритган “Машъал” келаси йил яна олий лигада тўп сурадиган бўлди.
Умуман олганда, бу мавсум жамоамиз учун анча муваффақиятли кечди. Айниқса, ёш футболчиларимиз учун жуда омадли келди деса бўлади. 

Бу йил ҳисобидан бир нечта тарбияланувчимиз турли ёшдаги терма жамоаларда тўп суришди. Хусусан, ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичида Алижонов Илҳом, Шарипов Раҳим ва Муртазоев Абубакир 1998 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоамиз сафида ҳаракат қилишди. Маълумки, Тошкентда ўтказилган саралаш ўйинларида Темур Олимхўжаев шогирдлари Фаластин ва Яманга қарши тўп суриб, ҳар иккала баҳсни ғалаба билан якунлашди.

Бу йил шунингдек, 1995 йилда туғилган ўйинчилардан ташкил топган терма жамоамиз ҳам Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этди. Қатарда ўтказилган саралаш баҳсларида Алексей Евстафеев жамоаси иккинчи ўринни эгаллаб, Осиё чемпионатига йўл олди. Дохадаги ўйинларда “Машъал” футбол мактаби тарбияланувчиларидан Дурбек Камолов, Шерзод Абдураимов, Мақсуд Маҳмудов, Бобир Давлатов, Аслиддин Абдиев, Элдор Шомуродов каби футболчиларимиз тўп суришди.

Хабарингиз бор, яқинда 1996 йилда туғилган футболчиларимиз БААда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиб келишди. Бунда Дилшод Нуралиев шогирдлари жами тўртта ўйинда иштирок этган ҳолда ўзларидан ёмон тааассурот қолдиришмади. Бу чемпионатда “Машъал”нинг уч нафар футболчиси қатнашиб қайтди: Отабек Шукуров, Шоҳжаҳон Аббосов ва Шохруҳ Эшбўтаев.

Туркияда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида эса “Машъал”дан икки футболчининг бориши кутилганди. Лекин айрим сабабларга кўра, бош мураббий Аҳмаджон Мусаев Жаҳонгир Абдумўминов билан Ихтиёр Тошпўлатовни олиб кетмади. Агар олиб кетганида ким билади дейсиз, икки марта 0:4 ҳисоби қайд этилмасмиди.

Шунингдек, аёллар футболи бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш ўйинларида қатнашиб келган терма жамоамизнинг деярли 90 фоизини “Машъал” футболчилари ташкил қилишди. Буни ҳам яхши кўрсаткич деса бўлади.

“Машъал” футбол академиясида таҳсил олиб, терма жамоа даражасида тўп сўрган ёшларнинг яхши футболчи бўлиб шаклланишида кўплаб мураббийларнинг хизмати катта. Шу ўринда Дилшод Андаев, Александр Хомяков, Мақсуд Ирисбаев, Вали Келдиев, Икрем Репатов, Николай Лапа, Отажон Авезов, Анвар Ҳафизов, Жамшид Ботиров, Жамшид Саидов, Насим Шоимов, Баҳром Норсафаров сингари “Машъал”да ишлаётган ва ишлаб кетган мураббийларга раҳмат айтсак арзийди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика