Latest news

15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  0 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  9 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  22 14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  16 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  21 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  7 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  34 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0

"Машъал"нинг қайд этган натижаси қониқарли, Шомуродов Италияга тезда мослашди. Академияси бор клубларни йўқотмоқдамиз". Сардор Абдураимов билан интервью News

"Машъал"нинг қайд этган натижаси қониқарли, Шомуродов Италияга тезда мослашди. Академияси бор клубларни йўқотмоқдамиз". Сардор Абдураимов билан интервью

Муборакнинг "Машъал" жамоаси ўтган мавсумда Про лигада ғолиб чиқди ва бу йилни Суперлигада ўтказди. Шунга қарамасдан муборакликлар кучлилар сафида муносиб ҳаракат қилган ҳолда ўз ўринларини сақлаб қолишди.

Ҳар бир жамоада бўлгани каби "Машъал"да ҳам маълум бир вақт пасайиш юз берди. Бироқ охирги учрашувларда "газчилар"нинг натижалари ижобий томонга ўзгарди, сўнгги турларда улар муҳим бўлган очколарни қўлга киритишди. Биз эса 26-турдан ўрин олган "Металлург" билан кечган учрашувдан сўнг жамоанинг етакчи футболчиси Сардор Абдураимовни суҳбатга чорладик.

- Мавсумнинг ажойиб якуни билан табриклаймиз. Шахсан ўзингиз учун мавсум қандай ўтди? Биринчи даврани "Бунёдкор"да, иккинчи даврани эса қадрдон жамоангиз "Машъал"да ўтказдингиз. Таассуротлар турлича бўлиши табиий..

- Раҳмат. Қийин ўтган 2020 йилги Суперлига баҳсларини тугатиб олдик. Чемпионат аввалги йилларга қараганда мураккаброқ кечди дейишим мумкин. Коронавирус туфайли чемпионатимиз маълум муддатга тўхтаб қолди. Бунинг натижасида кўп жамоаларда муаммолар пайдо бўла бошлади. Ўзим учун бу йилги мавсум қониқарли ўтмади. Биринчи даврада "Бунёдкор" сафида тўп тепдим. Лекин захирада қолдим, ўйин амалиётига эга бўлмадим. Боз устига орттириб олган жароҳатимдан сўнг тикланишим чўзилиб кетди. Иккинчи даврада эса "Машъал"га қайтдим. Жамоамга қай даражада ёрдам бера олдим бунга мураббийларимиз баҳо беради. Бу борада бирор фикр билдира олмайман. Боиси қаердадир билдирилган ишончни оқламаган пайтларим ҳам бўлди.

- Пойтахт клубида ўйин амалиётига эга бўлмаган пайтингизда қандай руҳий қийинчиликлар бўлди? 

- Тўғрисини айтсам руҳий томонлама қийиналдим. Захирада қолишимдан ташқари жароҳат олишим тушкунликка тушириб қўйганди. Уйдагиларимнинг ва яқинларимнинг ишончи, далдаси билан сабр қилиб юрдим. Шукур ҳаммаси ортда қолди. 

- "Машъал"нинг Про лигадан чиқиб бу йил Суперлигада иштирок этганини ҳисобга олсак турнир жадвалида эгаллаган ўрни жамоага мосми?

- Биласиз, "Машъал" ўз тарихига эга жамоа. Уч йил олдин Олий лигада еттинчи ўринни эгаллаганимизга қарамасдан негадир Про лигага равона қилишди. Икки йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтдик. Жамоани эгаллаган ўрни қайсидир маънода қониқарли десам ҳам бўлади. Аммо, жамоа бундан ҳам яхшироғига лойиқ эди.

- Билишимизга қараганда давралар оралиғида сизга "Сурхон" жамоасидан таклиф тушган экан...

- Ҳа, "Сурхон"дан қизиқиш бўлгани рост. Бироқ томонлар ўзаро келишувга эриша олишмади. 

- Иккинчи даврада жамоада барчада бўлгани каби "Машъал"да ҳам пасайиш кузатилди, узоқ вақтга қадар натижалар ижобий кўриниш олмади. Бу жамоадаги футболчиларнинг аксариятининг ёш эканлиги билан боғлиқми? Одатда ёш футболчиларда мана шу босимни енгиб ўтиш қийин кечади...

- Тўғри, пасайиш юз берди. Кетма-кет мағлубиятлар ўзимизга бўлган ишончни йўқолишига олиб келди. Айрим паллаларда молиявий муаммолар ҳам сабаб бўлди. Худога шукур буларнинг барчасини вақтинчалик эканлигини исботлай олмоқдамиз. Сўнгги турлардаги ғалабаларимизда мухлисларимизнинг ҳам ҳиссаси борлигини айтиб ўтсам. Майдонда уларнинг далдасини ҳис қилган ҳолда ўйнаяпмиз. 

- Ички чемпионатимизда "Машъал", "Насаф", "Бунёдкор" сингари академиясига ва инфратузилмасига эга клубларимиз саноқлигина. Лекин ҳозирда буларнинг барчасида молиявий ва бошқа муаммолар бор. Нима деб ўйлайсиз, бундай клублар янада қўллаб-қувватлаш керак эмасми?

- Аламли бўлса ҳам айтиш жоиз бундай клубларимиз саноқлини ташкил қилади. Биз ҳозирда юқорида айтганингиздек академиясига эга жамоаларни кўпайтириш ўрнига борларини ҳам йўқотиб қўймоқдамиз. Молиявий муаммолар сабаб кўп клублар ўз академиясини йўқотаётгандек кўринмоқда.  Умид қиламанки буларнинг барчаси вақтинчалик. 

- Элдор Шомуродов билан болаликдан бирга катта бўлгансиз, яқин дўстингиз ҳисобланади. Сизнингча ҳамюртимиз Италия футболига мослашиб олдими? Ўйинларини кўряпсизми?

- Элдор "Женоа"га ҳозиргидан ҳам тезда мослашиши мумкин эди. Лекин жароҳати панд берди. Мана ҳозир жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди ва жамоасига наф келтира бошлади. Бу ўзбек футболи ва мухлислар учун қувонарли ҳолатдир. Фурсатдан фойдаланиб "Машъал" жамоасининг жонкуяр мухлисларига Суперлиганинг ҳар бир учрашувида қўллаб- қувватлашгани учун, пандемия вақтида ҳам қалбан биз билан бирга бўлишгани учун раҳмат айтиб қоламан. Ҳар қандай вазиятда ёлғизлатиб қўймайдиган ишқибозларимизга ҳар қанча миннатдорчилик билдирсак кам. Соғлик ва саломатлик, оилаларига хотиржамлик тилайман. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика