Latest news

21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  6 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1

"Машъал"га Аргентинадан мураббий келадими? News

"Машъал"га Аргентинадан мураббий келадими?

Муборакнинг "Машъал" клубида янги бош мураббий иш бошлаши мумкин.

Бир неча йиллардан буён "газчилар"га устозлик қилиб келаётган россиялик Александр Хомяковнинг шартномаси 31 декабрь куни тугайди. "Машъал" клуби ижрочи директори Илҳом Қурбонов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюси чоғида бу масалага тўхталиб ўтган.

"Александр Хомяков 25 декабрь куни Россиядан қайтиб келади. Келгач унинг кейинги тақдири борасида гаплашиб оламиз. Шартномаси 31 декабрь куни тугайди. Ҳаммаси мураббийнинг ўзига боғлиқ. Агарда бошқа таклифларни кўриб чиқмоқчи бўлса, биз унга қаршилик қилмаймиз", - дейди Илҳом Қурбонов.

- Бош мураббийлик борасида захира вариантлари ҳам борми?
- Захира вариантлари бор. Ҳозирча Хомяковнинг қарорини кутаяпмиз. Рўйхатимизда маҳаллий ва хорижлик мураббийлар бор. Улар орасида Аргентинадан мураббий бор. У кўпроқ ёшлар билан ишлаган. Кейин польшалик мутахассис бор. аммо у ҳозирда АҚШ фуқароси. У билан ҳам куни кеча музокара ўтказдик, жамоамиз билан ҳамкорлик қилишга тайёр.


Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика