Latest news

22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  0 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  7 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  5 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  5 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  6 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  21 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  6 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  5 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  7 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  2 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  13

"Машъал": Янги мавсумга янги мақсадлар билан News

"Машъал": Янги мавсумга янги мақсадлар билан

Яна бир неча кундан сўнг интиқиб кутилган Олий лига баҳсларига ҳам старт берилади.
"Машъал" биринчи турни сафарда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши ўтказади. 14 март куни бўлиб ўтадиган  баҳсга "газчилар" жиддий тайёргарлик олиб бормоқда.

"Машъал" бу мавсум ўз олдига энг юқори маррани қўяди ва шу мақсадда ҳар бир учрашувга майдонга тушади.

Бу мавсум "Машъал" расмий сайти орқали ҳар бир учрашувдан онлайн матнли  трансляцияни ўқиб , фотоларни тезкор тарзда томоша қилиб борасиз.  Ундан ташқари учрашувларнинг энг эсда қоларли лаҳзаларини видеошархини томоша қиласиз.

Мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир ижтимоий сайтларда клубнинг расмий саҳифалари очилган. Бу саҳифаларга аъзо бўлиш орқали биз билан янада яқин бўласиз.

Ҳар бир ёшлар лигаси, асосий таркиб баҳси, биринчи лига ўйинларидан энг тезкор хабарларни твиттердаги расмий саҳифамиз "@fcmashal_uz" орқали кузатиб борасиз. Ундан ташқари расмий сайтимиз "FCMASHAL.UZ" нинг  "INTERAKTIV" бўлими орқали ҳам баҳсларни сайтимиздан тўғридан - тўгри ўқиб борасиз. Сайтимизнинг "CHEMPIONAT" бўлимлари орқали турнир жадвали ва ҳар бир ўйин натижалари бериб борилади.

"FACEBOOK" даги " Fc Mashal" расмий саҳифасида клубга алоқадор барча расмий маълумотлар сизга етказиб борилади.  ONDOKLASSNIKI.RU ижтимоий тармоғида клуб "Mash'al F.C (MUBAREK)" номли ўз гуруҳига эга ва бу гуруҳда клубга алоқадор хабарлар қўйиб борилади.

2015 йил учун "Машъал" янги футболчилар билан тақдимотни ўз уй учрашуви олдидан Муборакда ўтказади. Бу ҳақида алоҳида хабар бериб ўтамиз.

Янги мавсумга жамоамиз янги мақсадлар билан йўлга чиқмоқда. Олдинда бизни жуда ҳам қизиқарли мавсум кутиб турибди. Мухлисларни стадионга чорлаймиз, зеро мухлислар ишончи "Машъал" учун энг муҳими.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика