Latest news

10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  1 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  2 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  9 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, сўнгги тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  3 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  1 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  4 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  5 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  16

"Машъал" тўрт йиллик режаларни белгилаб олди News

"Машъал" тўрт йиллик режаларни белгилаб олди

Бугун "Машъал" ПФК да жамоанинг навбатдаги тўрт йиллик режалари тузиб чиқилди.
11 август куни ЎФФ федерацияси биносида Ўзбекистон футбол федерацияси ва Миллий Олимпия қўмитаси президенти Мираброр Зуфарович иштирокидаги йиғилиш қарорини таъминлаш учун "Машъал" ПФК да мажлис бўлиб ўтди. Йиғилишда клуб раҳбарияти, асосий, ўринбосарлар, биринчилик таркиби мураббийлари, академия директори иштирок этди.

Мажлисда клубнинг барча мураббийлари ўз фикрларини билдириб ўтди ва якунда тўрт йиллик режалар ишлаб чиқилди. Режаларни босқичма-босқич ривожлантириб бориш ва асосий эътиборни ёшларга қаратиш дастлабки устивор вазифамиз этиб белгиланди.

Энди академия битирувчиларидан энг муносиблар Ўзбекистон биринчилигида иштирок этувчи "Машъал-2" жамоасига ўтказилади. Ушбу даврани ўзидаёқ тўрт нафар 1998 йилда туғилган футболчини "Машъал-2" рўйҳатдан ўтказди. Ушбу жамоа олдидаги энг асосий вазифа этиб муносиб иштирок белгиланган. Аниқ бир поғонани эгаллаш иккинчи даражада деб баҳоланди. Жамоа бош мураббийи Дилшод Андаев навбатдаги тўрт йилликда қилиши керак бўлган вазифалар келишилган ҳолда тузиб чиқилди. Ҳар бир жамоа ўртасида тўлалигича узвий боғлиқлик боғланади.

Айнан биринчи лигада иштирок этувчи жамоамиз сафида бир неча нафар Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар терма жамоасига аъзо ва номзод футболчилар бор. Айнан ана шу футболчилашрни тўғри йўналтириш ва терма жамоага муносиб қилиб тарбиялаш учун Александр Хомяков, Вали Келдиев ва Дилшод Андаевлар ўзаро келишган ҳолда режаларни клуб раҳбариятига тақдим этди. Айнан Мираброр Зуфаровичнинг топшириқларини бажаришда дастлабки вазифа шундан иборат бўлди. Яъники терма жамоа учун клубларда олиб борилаётган ишлар дастлабки мақсаддир.

Ўринбосарлар сафида ҳаракат қилиб келаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ва номзодларни ҳар бири билан алоҳида дастур асосида, қўшимча илар олиб борилади. Асосий таркибдан ўрин олиш ва кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиб,  терма жамоага муносиб сифати бориши таъминланади.

Асосий таркибдан нима учун сўнгги йиллардан терма жамоага муносиб футболчилар кам бўлаётганлиги ўрганилиб, керакли режа асосида айнан академиямиз тарбияланувчиларини терма жамоага етказиш вазифаси ўрганилди.

Йиғилиш сўнггида кейинги тўрт йиллик режалар тақдим этилди ва тасдиқлаш учун тайёрланди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика