Latest news

11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  3 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3

"Машъал" стадиони прожекторлари 1700 люксни ташкил қилмоқда News

"Машъал" стадиони прожекторлари 1700 люксни ташкил қилмоқда

Лицензиялаш регламентига асосан стадионлар прожекторини яхшилаш ишлари давом этмоқда.

Навбат Муборак шаҳридаги Баҳром Вафоев номидаги стадионга етиб келди. 

Про лига вакили "Машъал" ўзининг уй учрашувларини ўтказадиган стадион йиллар давомида нормал прожектор ёруғлигига эга эмасди. Кунлар исий бошлагач, Муборак шаҳрида ҳаво ҳарорати нисбатан юқори бўлиши маълум. Бу эса ўз навбатида футболчилар учун қатор муаммоларни келтириб чиқаради. 

Лига талаби билан Баҳром Вафоев стадиони прожекторлари янгиланди. 2 январь куни Лига мутахассиси Муборак шаҳрида бўлиб, янгиланган прожекторлар тақдим этаётган ёруғлик кўрсаткичларига аниқлик киритди. Унга кўра, айни вақтда стадион ўртача 1700 люкс ёруғликка эга. Бироқ шартномага кўра, прожекторларни ўрнатиш билан шуғулланган компания ёруғлик 1800-2000 люкс атрофида бўлишини таъминлаши керак. Шундан келиб чиқиб, Баҳром Вафоев номидаги стадионда бу борадаги ишлар давом этади. Мавсум стартига қадар Лига прожекторларни яна бир бор кўздан кечиради.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика