Latest news

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  2 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

"Машъал" саккизта ўйинда 22та гол урди News

"Машъал" саккизта ўйинда 22та гол урди

Ўз олдига олий лигага қайтиш вазифасини қўйган “Машъал”нинг муваффақиятли одими давом этмоқда.
Кеча муборакликлар “Қўқон-1912” жамоасига қарши майдонга тушиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Умуман олганда, биринчи лиганинг иккинчи босқичидан ўрин олган дастлабки саккиз беллашувда “газчилар” жами 22та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан 6та гол ўтказиб юборишди.

Биринчи даврадан ўрин олган саккиз беллашувнинг бештасида муборакликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди. Хусусан “Пахтакор-2” билан “НБУ-Осиё” бир хил 4:0, “Истиқлол” ва “Қўқон-1912” 3:0 ҳамда “Косонсой” 4:1 ҳисобида мағлуб этилди.

“Машъал” саккизта ўйиндан фақат иккитасида имкониятни бой берди ва ҳар иккала бой берилган баҳс ҳам сафарда бўлиб ўтди. Яъни, Александр Хомяков шогирдлари “Оқтепа” ҳамда “Чуст-Пахтакор” билан кечган беллашувларда 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Ўз майдонида тўртта ўйин ўтказган жамоамиз атиги битта гол ўтказиб юборди. У ҳам бўлса “Андижон”га қарши учрашувда рўй берди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика