Latest news

16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  8 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1

"Машъал": ПФЛ кубогининг ярим финалида ўйнаймиз News

"Машъал": ПФЛ кубогининг ярим финалида ўйнаймиз

Бугун ПФЛ кубоги мусобақасининг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди.
"Машъал" ЎФФ сунъий майдонида биринчилик вакили "НБУ-Осиё" билан ярим финал баҳси учун курашга чиқди.

Учрашувнинг дастлабки ҳужуми "банкчилар" томонида содир этилди. Даврон Валижоновнинг зарбаси дарвоза тўсини устига тегиб майдонни тарк этди. 20 дақиқада Владислав Иванов ҳимоячилардан қочиб кетиб, бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Унинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Шоҳруҳ Достонов жарима майдончаси ичида сўнгги зарбани беришда адашди. 43 дақиқада Абдулла Набиевнинг қанотдан ошириб берган пасини Владислав Иванов боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади ва жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда тўла устунлик вакилларимиз томонга ўтди. Кетма-кет ҳужумлар ва босим якуний кўриниш олиши қийин кечди. 60 дақиқанинг ўзида "НБУ-Осиё" иккита кетма-кет ҳужум ташкил этди лекин бу вазиятда Носиров ишончли ҳаракат қилди.  Жавлон Гусейнов ҳам дарвоза тагидаги тўпни ўтказиб юборди. Шунга қарамай ташаббусни яна ўз қўлига олган "газчилар"  80 дақиқада Жамшид Ҳасановнинг кучли зарбасидан сўнг ҳисобни оширди. Баҳснинг охиригача ҳисоб ўзгармади ва "Машъал" ярим финалга йўл олди.

"Машъал"нинг ярим финалдаги рақиби бугун "Бунёдкор-2" ва "Обод" учрашувидан сўнг маълум бўлади.

ПФЛ кубоги-2015
Чорак финал.
11:00. ЎФФ стадиони
"НБУ-Осиё" - "Машъал" 0:2
Бош ҳакам:
Исҳоқ Ибрагимов
Голлар: Владислав Иванов 43, - 0:1. Жамшид Ҳасанов 82, - 0:2.
Огоҳлантиришлар: Жамшид Хасанов (41), Сирожиддин Раҳматуллаев (60)

"НБУ-Осиё": Искандар Мўминов, Адҳам Нормуҳаммедов, Миршоҳид Олимов, Даврон Валижонов, Леонед Кошелов, Музаффар Умурзоқов, Акмал Эргашев, Улуғбек Боқиев, Сарвар Сафаров, Жавлон Гусейнов, Аббос Пўлатов.
Захира: Фарруҳ Ормонов, Абубакир Абдураҳмонов, Аваз Исматов, Хайрулла Рисхибоев, Олег Дражук, Исроил Эргашев, Нодир Одилов.

"Машъал": Ботир Носиров, Сирож Ҳамроев, Ғиёсжон Комилов, Иқбол Бобохонов (Шерзод Файзиев 46), Жамшид Хасанов, Жаҳонгир Жиямуродов, Никита Букаткин (Олег Дмитреченко 50), Зафар Тўраев (Сирожиддин Раҳматуллаев 60), Абдулла Набиев (Ҳумоюн Муртазаев 52), Владислав Иванов (Зоҳир Қўзибоев 55), Шоҳруҳ Достонов (Игор Гордя 46).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика