Latest news

16:00CAFA Nations Cup. Ўмон – Қирғизистон. Таркиблар маълум  0 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  1 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  2 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  3 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  9 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  9

"Машъал": Ўзбекистон кубоги. Биринчи учрашувда кичик устунлик News

"Машъал": Ўзбекистон кубоги. Биринчи учрашувда кичик устунлик

Бугун Муборакда "Машъал" Ўзбекистон кубогининг 1/8 финалини биринчи учрашувини ўтказди.
Учрашувнинг биринчи дақиқасидаёқ Шоҳруҳ Достонов қулай имкониятда кучлироқ зарба бера олмади. Иккинчи ҳужум ҳам жуда хавфли кўриниш олди. Жиямуродовни пасини яна Достонов боши билан дарвозага йўллади. Абдураимов ишончли ҳаракат қилди. 26 дақиқада бурчакдан киритиб берилган тўпни Шерзод Файзиев ҳаммадан юқори сакраб дарвозага жойлаб қўйди. 35 дақиқада Азизхон Ибрагимов ҳимоячива дарвозабонни алдаб зарба бера олди бироз озгина аниқлик етишмади. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоадан ҳам кўплаб имкониятлар бўлишига қарамай дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди.

Иккинчи бўлимни меҳмонлар яхшироқ бошлади ва 55 дақиқада Ибрагимовнинг пасини Мамасолиев дарвозага жойлаб қўйди. 67 дақиқада Достонов жарима майдончаси ичида яқин масофада зарба беришда мувозанатни йўқотди ва вазиятни йўққа чиқарди. 80 дақиқада Шаҳзод Шайманов узоқ масофадан белгиланган жарима зарбасини маҳорат билан ижро этди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Қўшиб берилган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва "Машъал" биринчи учрашувда кичик устунликка эга бўлди.

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал
Биринчи учрашув. Муборак. 12.06.2015

"Машъал" - "Цементчи" 2:1
Голлар:
Шерзод Файзиев 26 , Шахзод Шайманов  80, - Элёр Мамасолиев 55

"Машъал": 1.Санжар Қувватов, 5.Ғиёсжон Комилов, 20.Шерзод Файзиев, 10.Жамшид Хасанов, 77.Достон Абдурахмонов (8.Аббос Омонов 75), 7.Жахонгир Жиямурадов (18.Аббос Шодмонов  46), 90.Зафар Тураев (9.Хумоюн Муртазоев  65), 88.Қахрамон Баходиров, 13.Шахзод Шайманов, 16.Холмурод Холмуродов, 70.Шоҳруҳ Достонов.
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 24.Сирожиддин Раҳматуллаев, 25.Ихтиёр Тошпўлатов, 3.Сирож Аллаев.

"Цементчи": 1.Шерзод Абдураимов, 2.Жўрабек Ёқубов, 5.Абдухолиқ Қурбонов, 7.Умид Матмусаев, 8.Шердор Тўронов , 10.Элёр Акбаров, 11.Азизхон Ибрагимов, 13.Дилшод Эминов, 14.Раҳматилло Мелибоев (20.Акмалий Раҳимзода 77), 18.Маъмур Қосимов (21.Элёр Мамасолиев 46), 23.Алишер Файзуллаев (17.Рустам Абдуҳамидов 70).
Захира: 4.Аслиддин Соипов.

Огоҳлантиришлар: Қаҳрамон Баҳодиров 50, Шердор Тўронов 64,

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика