"Машъал": Ўсмирларимиз финалда "Пахтакор" билан ўйнайди
10 aug 2015 23:48
News
"Машъал": Ўсмирларимиз финалда "Пахтакор" билан ўйнайди
Олдин хабар берганимиздек биринчи учрашув "Машъал" - "Қизилқум" ўртасида бўлиб ўтган бўлса, иккинчи ўйин "Пахтакор" ва "Локомотив" ўсмирлари ўртасида бўлди. 1999-2000 йилда туғилган футболчилар ўртасида давом этаётган турнирнинг финалчилари ҳам маълум бўлди.
Унга кўра биринчи ярим финал ўйинида вакилларимиз "Қизилқум"ни йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Голларга Муҳриддин Шамсиддинов (иккита), Аллаёр Раупов ва Шаҳбоз Ботиров муаллифлик қилди. Иккинчи учрашувда ҳам "Пахтакор" рақиби "Локомотив"ни йирик 4:1 ҳисобида таслим этди.
Шундай қилиб хотира турнирининг финалида Тошкентнинг "Пахтакор" ва Муборакнинг "Машъал" клублари йўл олди.
Хотира турнири. Бухоро
Ярим финал.
"Машъал" - "Қизилқум" 4:1
Голлар: Шаҳбоз Ботиров, Муҳриддин Шамсиддинов, Аллаёр Раупов.
"Пахтакор" - "Локомотив" 4:1
Эртага турнирнинг финал баҳси бўлиб ўтади. Бу ўйин Бухоро шаҳридаги "Марказий" стадионда 10:00 да старт олади.
Хотира турнири. Бухоро
Финал. 11. 08. 2015
"Машъал" - "Пахтакор"
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Comments