Latest news

16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  0 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  1 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  43 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2

"Машъал": Ўсмирларимиз Бухородаги турнирнинг ярим финалига чиқди News

"Машъал": Ўсмирларимиз Бухородаги турнирнинг ярим финалига чиқди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек Бухорода 1999-2000 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида турнир бўлиб ўтмоқда.

Бунда "Машъал"нинг Шерзод Андаев бошчилигидаги жамоаси ҳам иштирок этмоқда.  Ўсмирларимиз "А" гуруҳидан ўрин олди ва барча учрашувларни якунлади.  

Биринчи тур:  Бунда "Локомотив" ўсмирлари билан майдонга тушган Андаев шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.  Вакилларимизнинг ягона голига Шаҳбоз Ботиров муаллифлик қилди.  

"Машъал" - "Локомотив" 1: 0
Гол:  Шаҳбоз Ботиров(75).

Иккинчи тур:  "Машъал" ўсмирлари иккинчи турда "Бухоро-1"га қарши ўйнади ва 2: 2 ҳисобида дуранг ўйнади.  Голларга Шаҳбоз Ботиров ва Муҳаммад Ҳамроқуловлар муаллифлик қилди.  

"Машъал" - "Бухоро-1"  2: 2
Голлар:  Шаҳбоз Ботиров,  Муҳаммад Ҳамроқулов.

Учинчи тур:  Учинчи турда ўсмирларимиз "Бухоро-2"га қарши ўйнаб 1: 1 ҳисобини қайд этди.  Ягона голни Муҳриддин Шамсиддинов киритди.  

"Машъал" - "Бухоро-2" 1: 1
Гол:  Муҳриддин Шамсиддинов.  

Шундан сўнг ёш "машъалчилар" ярим финалга беш очко билан гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди.  

"B" гуруҳида эса турнирнинг ярим финалига "Пахтакор" ва "Қизилқум" ўсмирлари чиққан.  

Бугун Бухоро шаҳрида турнирнинг икки ярим финал ўйини бўлиб ўтади.  Унда "Машъал" - "Қизилқум" билан,  "Пахтакор" эса "Локомотив" билан баҳслашади.  

Ушбу турнирда иштирок этаётган "Машъал" таркиби қуйидагича:  

Дарвозабонлар:  Раҳим Абдуқодиров,  Дилшод Мустафоев,  Жонибек Мўминов.
Ҳимоячилар:  Бекзод Турсунов,  Дониёр Умаров,  Ҳусниддин Алиқулов,  Бекзод Аҳмаджонов,  Беҳруз Шайдулов,  Отабек Одилжонов,  Нурилло Юлдашев,  Шуҳрат Раҳимов,  Зафар Акромов,  Шаҳзод Холёров.
Ярим ҳимоячилар:  Сиявуш Ёқубов,  Оллаёр Раупов,  Элбек Бўриев,  Аллаёрбек Неъматов,  Абдумалик Норқобилов,  Шаҳбоз Ботиров,  Жалол Ўралов.
Ҳужумчилар:  Муҳриддин Шамсиддинов,  Хуршид Абубакиров, Достон Ҳайдаралиев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика