Latest news

00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  1 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  7 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  2 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  12 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  5 18:07Расман: Игорь Сергеев "Персеполис" футболчисига айланди  15 18:01"Манчестер Сити" Гвардиол жароҳат олгани туфайли ижарадаги ҳимоячисини ортга қайтарди  1

"Машъал": "Олмалиқ" билан назорат учрашувида битта ғалаба, битта мағлубият News

"Машъал": "Олмалиқ" билан назорат учрашувида битта ғалаба, битта мағлубият

Бугун Олмалиқда "Олмалиқ" ва "Машъал" жамоалари ўртасида иккита назорат учрашуви бўлиб ўтди.
Биринчи ўйин кучли ёмғир остида ўтган бўлса, иккинчи ўйин кучли қор остида бўлди.
Биринчи ўйин бошлангандан  беш дақиқа ўтиб қарши ҳужумни Ғулом Ўрунов гол билан якунлади. Учрашув якунланишига кам қолганда бурчакдан оширилган тўпни "Олмалиқ"нинг молдовалик легионери Адриан Кашкавал боши билан голга айлантирди.
Биринчи ўйинда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Иккинчи ўйинда эса ёш таркиб билан майдонга чиққан вакилларимиз кичик ҳисобда ғалабага эришди. Баҳснинг 55 дақиқасида Ҳумоюн Муртозаев ҳимоячилардан қочиб кетишга эришди ва дарвозани ишғол этди. Бу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.

Шундай қилиб Олмалиқда ўтган икки баҳсда битта ғалаба, битта мағлубият билан якунланди.

Назорат учрашуви
Олмалиқ. 11.01.2014

1-учрашув.

"Олмалиқ" - "Машъал"  2:0
Голлар: 
1-0 Ғулом Ўрунов (4),  2-0 Адриан Кашкавал (85).

"Машъал": Санжар Қувватов, Сирож Ҳамроев, Шерзод Файзиев, Жаҳонгир Жиямуродов (Сирожиддин Раҳматуллаев 60), Аббос Шодмонов (Шаҳзод Шаймонов 46), Зафар Тўраев (Холмурод Холмуродов 60), Игор Костров, Зоҳир Қўзибоев (Шоҳруҳ Достонов 60), Жамшид Хасанов (Иқбол Бобохонов 60), Абдулла Набиев.

2-учрашув.
"Олмалиқ" - "Машъал"  0:1
Гол: 0-1 Ҳумоюн Муртозаев (55)

"Машъал":
Ботир Носиров (Жавоҳир Илёсов 55), Шоҳжаҳон Қиличев, Ғиёсжон Комилов, Иқбол Бобохонов (Сардор Абдураимов 53), Қаҳрамон Баҳодиров (Сирожиддин Аллаев 46), Мақсуджон Маҳмудов (Обид Маматов 65), Турсунмурод Ҳамдамов (Дурбек Камолов 64), Сирожиддин Раҳматуллаев, Шоҳруҳ Достонов (Аслиддин Абдиев 50), Ҳумоюн Муртозаев (Шариф Мирзаев 46), Холмурод Холмуродов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика