Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"Машъал": Назорат учрашувида "Локомотив"га имкониятни бой бердик News

"Машъал": Назорат учрашувида "Локомотив"га имкониятни бой бердик

Бугун "Машъал" оралиқдаги танаффусдан фойдаланган ҳолда Тошкент вилоятининг "Дўстлик" стадионида "Локомотив"га қарши назорат учрашувини ўтказди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида кўпроқ ташаббус вакилларимиз томонида бўлиб кўплаб вазиятларда аниқлик етишмади. Иккинчи бўлимда сезиларли равишда таркибни кучайтирган "Локомотив" ўйинда устунликни қўлга олди. 70 дақиқада Иван Нагаевнинг аниқ зарбаси Жавоҳир Илёсов қўриқлаётган дарвозага аниқ бориб тушди. 80 дақиқада Бикмаев ҳам гол киритишга эришди. Учрашувнинг сўнгги дақиқалари голларга бой ўтди. Бикмаев яна бир бор аниқ зарба бера олган бўлса, Зафар Тўраев ҳам Темур Жўраев дарвозасини аниқ нишонга олди. Иван Нагаев сўнгги дақиқада иккинчи голини ҳам киритди.

Назорат учрашувида бошқа ҳисоб ўзгармади ва шу ҳисобда мағлубиятга учрадик.

Эслатиб ўтамиз, "Машъал" навбатдаги турни ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши 12 сентябр куни ўтказади.

Назорат учрашуви
"Дўстлик" стадиони. 05.09.2014
"Машъал" - "Локомотив" 1:4 (0:0)
Бош ҳакам
: Бахтиёр Номозов

ГОЛЛАР: 0-1 Иван Нагаев (70), 0-2 Марат Бикмаев (80), 0-3 Марат Бикмаев (88), 1-3 Зафар Тўраев (89), 1-4 Иван Нагаев (90)
Огоҳлантиришлар: Алишер Шоғуломов (20), Дилявер Ваниев (35)
Четлаштириш: Дилявер Ваниев (40)

"Машъал": Ботир Носиров, Дилявер Ваниев, Искандар Шайқулов, Шаҳзод Шайманов, Қаҳрамон Баҳодиров, Муйдин Мамазулумов, Жамшид Хасанов, Аббос Омонов, Ғиёсжон Комилов, Ихтиёр Тошпўлатов, Холмурод Холмуродов
Захирадан майдонга тушганлар: Санжар Қувватов, Зафар Тўраев, Сирож Ҳамроев, Зоҳир Қўзибоев, Мирзоҳид Ғофуров, Жавоҳир Илёсов, Аббос Шодмонов, Баҳодир Муртозаев

"Локомотив": Темур Жўраев, Артём Филипосян, Садриддин Абдуллаев, Саҳоб Жўраев, Хуршид Мухторов, Бобур Тиллабоев, Қувондиқ Рўзиев, Карен Абрамов, Иван Нагаев, Алишер Шоғуломов, Аббос Пўлатов
Захирадан майдонга тушганлар: Александр Гейнрих, Иброҳим Раҳимов, Лутфулла Тўраев, Илҳом Суюнов,Марат Бикмаев ...
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика