Latest news

21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  18 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  7 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  12 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  9

"Машъал" назорат баҳсида "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлуб этди News

"Машъал" назорат баҳсида "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Бугун "Машъал" Тошкентда навбатдаги назорат баҳсини ўтказди. "Обод" стадионида Ғузорнинг "Шўртан" клубига қарши баҳсда вакилларимиз йирик ҳисобда ғалабага эришди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоалар майдонга асосий таркибларни ташлади. Ҳужумкор ўйин кўрсатган ҳар икки жамоа вакиллари ҳам дастлабки ярим соатликда дарвозаларни ишғол эта олмади. Виктор Клишин Қувватов дарвозаси олдида бирга бир вазиятда тўпни дарвозага йўллай олмаган бўлса, қайтган тезкор ҳужумда ғузорликлар Қўзибоевни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бош ҳакам томонида белгиланган 11 метрлик нуқтадан Зафар Тўраев адашамади. Орадан беш дақиқа ўтиб Зоҳир Қўзибоев ҳимоячилардан ўтиб кетиб , юқоридан келаётган тўпни пастга тушурмасдан дарвозага аниқ йўллади.

Иккинчи бўлимда ёшлар таркиби билан ҳаракат қилган "газчилар" , ўйинда устунликка эга бўлди. 65 дақиқада Шоҳруҳ Достонов жарима майдончаси ичига кириб борди ва ҳимоячини алдаб дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ йўллади. Баҳсда бошга ҳисоб ўзгармади ва "Машъал" назорат баҳсида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Назорат учрашуви.
Тошкент. 30.01.2015

"Машъал" - "Шўртан" 3:0
Голлар:
1:0 Зафар Тўраев (32), 2:0 Зоҳир Қўзибоев (38), 3:0 Шоҳруҳ Достонов (65)

"Машъал": Санжар Қувватов, Сирож Ҳамроев, Иқбол Бобохонов, Ғиёсжон Комилов, Қаҳрамон Баҳодиров, Жаҳонгир Жиямуродов, Никита Букаткин, Зафар Тўраев, Абдулла Набиев, Ҳумоюн Муртозаев, Зоҳир Қўзибоев.
Иккинчи бўлим: Ботир Носиров, Шаҳзод Шайманов, Сирожиддин Аллаев, Аббос Шодмонов, Турсунмурод Ҳамдамов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Дурбек Камолов, Шоҳруҳ Достонов, Жамшид Хасанов, Фирдавс Асадов, Нодир Давлатов.

"Шўртан":
Темур Жўраев, Виталий Смирнов, Умар Эшмуродов, Рустам Аъзамов, Лазиз Убайдуллаев, Элдор Бойматов, Самандар Шодмонов, Суҳроб Бердиев, Игор Таран, Виктор Клишин, Зафар Полвонов.
Иккинчи бўлим: Роман Абдулов, Жамол Отақулов, Олим Каримов, Ҳусниддин Ғофуров, Шерзод Шарипов, Мурод Ражабов, Аббос Омонов, Элёр Интизомов, Мирзакамол Камолов, Шаҳзод Бўриев, Шаҳзод Хурсандов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика