Latest news

13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38

“Машъал” – “Навбаҳор” учрашуви рақамларда News

“Машъал” – “Навбаҳор” учрашуви рақамларда

Олий лиганинг 4-туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида қайд этилган натижалар билан танишинг.

Энг кам: “Машъал” – “Навбаҳор” учрашувида бош ҳакам чўнтагидан бир бор сариқ карточка олишга мажбур бўлди холос. Бу беллашув 4- тур ўйинлари орасида энг кам огоҳлантириш ишлатилган учрашувга айланди.

Энг ёмон: Учрашувни бошқарган бош ҳакам Темур Тўхтасиновнинг иши назоратчи томонидан 7,7 баллга лойиқ топилди. Андижонлик рефери 4- турда ҳамкасблари орасида энг кам баҳо олди.

1- Ярим ҳимоячимиз Дилшод Жабборов Ўзбекистон чемпионати доирасида “Навбаҳор”нинг меҳмонда урилган биринчи голига муаллифлик қилди.

2- Муборакда ўтказилган ўзаро ўйинлар тарихида 2:1 ҳисоби иккинчи маротаба қайд этилди. Биринчи бор худди шу ҳисоб 2005- йилда кузатилган. Ушбу ўйинда сариқ карточка олган ҳимоячимиз Азиз Ғуломхўжаев мавсумда иккинчи маротаба огоҳлантириш ишлади. Учрашув бош ҳаками Темур Тўхтасинов учун “Машъал” – “Навбаҳор” учрашуви Олий лига ушбу мавсумида бошқарган иккинчи ўйини. Эътиборлиси, Тўхтасинов ҳар икки ўйинда ҳам саккиз баллдан паст бахоланган.

3- Дилшод Жабборов “Навбаҳор”нинг Ўзбекистон чемпионати ушбу мавсумидаги учинчи голига муаллифлик қилди. Тўрт ўйинда майдонда тўлиқ ҳаракат қилган Учта футболчимиз

4- Тўртинчи турдан сўнг ҳали ғалаба қозонмаган жамоалар тўртта қолди. “Навбаҳор”дан ташқари “Шўртан”, “Обод” ва “Сўғдиёна” ҳам муваффақият қозона олишмаган.

5- “Машъал”нинг Ўзбекистон чемпионатида урган голлари сони бештага етди.

6- “Лочинлар”нинг Муборакдаги беллашувдан сўнг чемпионатдаги ўтказиб юборган голлари энди олтитани ташкил этмоқда.

7- Ҳисобида сариқ карточкаси бор футболчиларимиз еттита бўлди

8- Саккиз йилдан буён “Навбаҳор” муборакликлар майдонида ўз дарвозасидан икки ва ундан ортиқ тўп ўтказиб юбормоқда.

9- Мусобақа пешқадами билан жамоамиз орасидаги очколар фарқи 9 тани ташкил этмоқда.

10- Чемпионатимиздаги ўнта жамоа меҳмонда уч очко ишлай олишмади.

12- Ўн икки йилдан буён жамоамиз “Машъал” майдонидан ғалабасиз қайтмоқда.

13- Энди муборакликлар “Навбаҳор” билан ўзаро ўйинларда 13 ғалабага эга бўлишди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика