Latest news

10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  0 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  3 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  3 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  6 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  12 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  1 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  9 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  4 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  10

"Машъал" мураббийлар штабида янгилар News

"Машъал" мураббийлар штабида янгилар

Муборакнинг "Машъал" жамоаси мураббийлар штабида янгилар иш бошлади.
Гап шундаки, яқинда "Астана" таклифини қабул қилган Марат Мифтахуддинов ўрнига Жамшид Саидов келди. Бу мураббий шу кунга қадар асосан "Бухоро"да ишлаб келаётганди. Жорий мавсумда Тачмурод Агамуродовга яқиндан ёрдам берган Саидов мавсум поёнига етгач, истеъфога чиқарилганди. Лекин шунга қарамай, ёш мураббий кўп вақт ишсиз қолмади ва уни газчилар ёрдамчи мураббийликка таклиф этди. Демак, Саидов келаси йил бош мураббий Александр Хомяковга яқиндан кўмаклашадиган бўлди.

Шунингдек биринчи лига вакили бўлмиш Косоннинг "Аланга" жамоаси бош мураббийи Дилшод Андаев ҳам келгуси мавсумда жамоа мураббийлар штабида ишлайдиган бўлди. Аслини олганда, Андаев жамоа учун бегона эмас. Сабаби ушбу мураббий илгари ҳам "Машъал"да ишлаганди. Газчилар олий лигага чиққач, ёшлар жамоаси айнан унга топширилди. Айтиш керакки, ўринбосарлар йиғинга 12 декабрдан киришади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика