Latest news

02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  39 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  3 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  3 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2

"Машъал" мавсумий чипта нархларини белгилади News

"Машъал" мавсумий чипта нархларини белгилади

"Машъал" яқинлашиб келаётган мавсумда мухлисларга футбол байрамларини тухфа этишни бошлайди.
Яна икки ҳафтадан сўнг  24-Ўзбекистон миллий чемпионати баҳслари старт олади. Бу мавсум клублар сони 16 тага етган ва ҳар бир жамоа ўз майдонида 15 тадан учрашувни қабул қилади. Муборакдаги баҳсларда жамоамизни стадионда қўллаб-қувватлаш учун мухлислар фан-клуби ташкил этилган. Ундан ташқари клубга бефарқ бўлмаган мухлислар учун йиллик мавсумий чипталар ҳам сотувга қўйилди. Бу йилда йиллик мавсумий чипталар 75 минг сўмдан этиб белгиланган бўлса,  учрашувга киришни истаган мухлислар ҳар бир ўйинга алоҳида чипталарни ҳам сотиб олиши мумкин. Ҳар бир ўйинга чиқарилган чипта  5 минг сўмдан бўлиб, 18 ёшга тўлмаган барча мухлислар учун 1000 сўмдан бўлади.

Ҳар бир ўйинда мухлислар учун баҳс олдидан концерт дастурлари, ўйинларнинг танаффус қисмида мухлислар учун "Омадли мухлис" лойихаси ташкил этилади. Билет эгалари ушбу лойиха иштирокчиласига айланиб боради ва қимматбаҳо совғаларга эга бўлади. Стадионимиз меҳмонлари эса Ўзбекистон чемпионатининг энг шиддатли баҳслари билан бирга, "Насаф" ва "Шўртан"га қарши воҳа дербиси, Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"га қарши ўйин, кубок соҳиби "Локомотив" ва  бир неча собиқ футболчиларимиз билан таркибини тўлдирган "Бунёдкор"га қарши ўйинларни ҳам бевосита стадионда гувоҳи бўласиз. Футбол мухлислар учун ва "Машъал" мухлислар учун ўйнайди. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз эса жамоага энг муҳимидир.

Эслатиб ўтамиз, "Машъал" биринчи турни сафарда "Навбаҳор"га қарши ўтказади. Иккинчи тур баҳси 20 март куни Муборакда "Андижон"га қарши бўлиб ўтади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика