Latest news

07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  1 02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  1 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  7 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  10 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  6 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0 21:16Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"  3 20:55Ханси Флик: "У жамоа учун жуда муҳим футболчи"  1 20:33Пеп Гвардиола Энцо Маресканинг истеъфоси ҳақида: "Менинг омадим келган"  5

"Машъал" лагеридан дараклар News

"Машъал" лагеридан дараклар

"Машъал"нинг асосий, ёшлар ва биринчи лига жамоалари иккинчи давра учун тайёргарликларни давом эттиради.
"Машъал" (АСОСИЙ ТАРКИБ)

Клубинингнинг асосий таркиб жамоаси 14 июль куни "Олмалиқ"қа қарши майдонга чиқди. 2:1 ҳисобида "Машъал"нинг ғалабаси билан якунланган учрашувдан сўнг асосий таркиб жамоаси қисқа таътилга чиқди. Энди ушбу жамоа эртадан бошлаб яна Янгиерда тайёргарликни давом эттиради. 18-25 июль кунларига бўлиб ўтадиган йиғин давомида иккита назорат учрашувини ўтказади. Жумладан 22 июль куни Тошкентда Самарқанднинг "Динамо" жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтса, 24 июль куни Янгиерда Фарғонанинг "Нефтчи" клубига қарши майдонга чиқади.

Таркиб борасида айтадиган бўлсак, айни вақтда жамоага янги футболчилар келиб қўшилмаган. Жамоани эса маълум муддат кўрикда бўлган украиналик легионер Руслан Качур мураббийлар штабининг қарори билан тарк этди. Ундан ташқари Отабек Нарзуллаев билан шартнома бекор қилингани хақида хабар берган эдик. Элдор Эргашев эса айни вақтда "Олмалиқ" клубида кўрикдан ўтмоқда. Қаҳрамон Баҳодировга мураббийлар жавоб берган.  Молдовалик легионер Виктор Гонца эса яна таркибга қайтади ва кейинги йиғинда ҳам иштирок этади.

"Машъал" (ЁШЛАР ТАРКИБИ)

Жамоанинг ёшлари эса кеча Қашқадарёнинг тоғли "Чашма" оромгоҳидан қайтиб келди ва машғулотларини Муборакда олиб бормоқда. Ўн кунлик тоғдаги машғулотлар давомида Вали Келдиев шогирдлари сафига янги футболчилар келиб қўшилгани йўқ. Жамоани эса ёшлардан ҳеч ким тарк этмаган. Мавсум бошланиши олдидан ушбу жамоа битта назорат учрашуви ўтказади.

"Машъал-2" (БИРИНЧИ ЛИГА)

Биринчи лига жамоаси биринчи босқичдан сўнг бир ҳафталик таътилга чиқди. Бугун таътилни якунлаб жамоа аъзолари Янгиерда йиғилди. Эртага биринчи лига жамоа Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ўтади ва Қашқадарёга қайтади. 19 июлдан бошлаб ушбу жамоа "Чашма" дам олиш оромгоҳида 10 кунлик машғулотларни олиб боради. Йиғин якунида эса биринчи лига жамоаси иккита назорат учрашувида майдонга чиқади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика